Facebook Messenger’да яна хавфли вирус тарқала бошлади

  •   DiMaX
  •  979
  •  26.08.2017 15:48

Facebook Messenger’да яна хавфли вирус тарқала бошлади

«Касперский лабораторияси» фойдаланувчиларни Facebook’ка тушган хавфли вирусдан огоҳлантирди, деб ёзади Политэксперт нашри.

Дастурий таъминот ҳимояси бўйича компания мутахассисларининг хабар беришларича, зиёнкор дастурий таъминот Facebook тармоғидаги шахсий хабарлар воситасида тарқатилмоқда.

Тадқиқотчиларнинг, янги вируснинг қурилмага қандайдир видеога йўлловчи ҳавола орқали юқишини таъкидлашмоқда. У худди шу тарзда профилига тушган бирор дўстингиздан сизга шахсий хабар кўринишида келиши мумкин.

Ҳавола сизни битта сайтга йўналтиради, у сайт эса гаджетга автоматик тарзда вирус дастурини ўрната бошлайди. Вирусни юқтириб олган компьютер ўз-ўзидан профил соҳибининг ижтимоий тармоқдаги дўстларига худди шундай шахсий хабар жўнатишда давом этаверади. Шунинг учун ҳам мазкур зарарли дастурий таъминот жуда тез тарқалади.

Айрим антивирус компанияларининг мутахассислари эса, ушбу янги вируснинг мақсади компьютерларни ишдан чиқариш эмас, балки реклама орқали пул ишлаш бўлиши ҳам мумкин, дейишмоқда. Нима бўлганда ҳам, эҳтиёткорлик ҳеч қачон зарар қилмаган. Шунинг учун ҳам Facebook’даги спам-вируслар, уларнинг сабаблари ва ҳимояланиш усуллари ҳақидаги мақоламизга бир кўз ташлаб қўйишни тавсия этамиз.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!