Facebook Messenger ҳамда WhatsApp эгасининг ўзи рақобатчи мессенжерни ишлатиши фош бўлди!

  •   DiMaX
  •  827
  •  08.04.2021 12:43

Facebook Messenger ҳамда WhatsApp эгасининг ўзи рақобатчи мессенжерни ишлатиши фош бўлди!

Куни кеча биз Facebook ижтимоий тармоғида кузатилган кенг кўламли – 533 миллион нафар фойдаланувчиларига тегишли шахсий маълумотларнинг сизиб чиққани ҳақида ёзган эдик. Ўшанда унинг асосчиси Марк Цукербергнинг телефон рақами ва бошқа маълумотлари ҳам тарқалиб кетган.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Шу маълумотлар асосида ахборот хавфсизлиги соҳаси мутахассиси Дэйв Уокер (Dave Walker) ғалати фактни аниқлаган. Марк Цукерберг ўз ижтимоий тармоғининг Facebook Messenger иловасидан ҳам, шу компаниясига қарашли WhatsApp мессенжеридан ҳам фойдаланмас экан!

Экспертнинг аниқлашича, Facebook раҳбарининг шахсий телефон рақами Signal мессенжеридаги аккаунти билан боғланган. Айтиш керакки, бу мессенжер шифрлаш технологияси билан ҳимояланган бўлиб, WhatsApp’нинг рақобатчиси ҳисобланади.

Хабарга кўра, Марк Цукерберг ўз компаниясининг WhatsApp мессенжеридан эмас, балки унинг рақобатчисидан фойдаланишини Facebook’дагилар изоҳлашмаган. Буёғига яна бир оммабоп мессенжер – Telegram асосчиси Павел Дуровнинг юқоридаги ҳолат бўйича кинояли чиқишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Facebook асосчиси ҳақида қизиқарли 10 та факт

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!