Facebook Messenger’га сиз кутган функция қўшилди!

  •   DiMaX
  •  410
  •  17.07.2020 12:47

Facebook Messenger’га сиз кутган функция қўшилди!

Энг йирик ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи компания Facebook иловасини ҳамда унинг мессенжерини бойитишда давом этмоқда. Яқинда унинг мобил иловаси кўпчилик кутган режим билан янгиланишни бошлаган.

ЎҚИНГ: Zoom’нинг энди кераги йўқ: Facebook’нинг бепул Messenger Rooms сервисини қарши олинг! (+видео)

Энди эса Facebook Messenger иловасида янги – Screen Sharing функцияси пайдо бўлди. Бу – мазкур илова орқали видеочат пайтида смартфон экранини суҳбатдошларга намойиш этиш имкониятидир.

Айтиш керакки, Screen Sharing функцияси 8 нафаргача киши иштирокидаги гуруҳли видеоқўнғироқларда, шунингдек, Rooms сервисидан фойдаланиб 16 нафаргача суҳбатдош қатнашаётган видеочатларда ишлади. Дастурчилар кейинчалик бу имкониятни 50 кишигача қатнашчиси бўлган видеочатлар учун ҳам жорий этишмоқчи.

Янги функция аллақачон барча платформалардаги Facebook Messenger’га, шу жумладан, веб-версиясига ҳам жорий этила бошлаган. Смартфонингизда мазкур илованинг янгиланишларини текшириб туринг.

ЎҚИНГ: Facebook бойкот қилиниши ортидан Марк Цукерберг $7,2 млрд. йўқотди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.