Facebook ниҳоят Windows ҳамда macOS учун Messenger тақдим этди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  209
  •  03.04.2020 11:25

Facebook ниҳоят Windows ҳамда macOS учун Messenger тақдим этди! (+видео)

Messenger иловаси шу пайтгача асосан Android ҳамда iOS тизимли мобил қурилмаларда ҳамда веб-версияда қўллинилиб келарди. Facebook компанияси энди Windows ва macOS тизимлари учун ҳам мазкур дастурни чиқарди.

ЎҚИНГ: Карантин даврида бу иловалар бир ярим бараварга оммалашди!

Мессенжернинг Windows ҳамда macOS-клиентлари унинг мобил ёки веб-версияларидан фарқ қилмайди. Унда гуруҳли қўнғироқлар, янги хабарлар ҳақида билдиришномалар мавжуд, стикерлар ва GIF-анимациялар ишлатиш, чатларни барча қурилмалар орасида синхронизация қилиш мумкин.

Шунингдек, бу Messenger ҳам тўқранг интерфейсли Dark Mode тунги режимни қўллаб-қувватлайди. Компьютер ёки ноутбук операцион тизимидаги интерфейсни ўзгартирганда мессенжерда у автоматик тарзда ёқилади.

Facebook Messenger дастурини аллақачон Windows тизимли қурилмалар эгалари Microsoft Store’дан ушбу ҳавола орқали, macOS тизимли гаджетлар соҳиблари эса App Store’дан мана бу ҳавола ёрдамида ўрнатиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: «Бу иловадан фойдаланиш хавфли!» – Telegram асосчиси яна чиқиш қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!