Facebook «портал» тақдим этди: иккита ақлли колонка, яна экрани билан

  •   Saroy
  •  416
  •  09.10.2018 15:46

Facebook «портал» тақдим этди: иккита ақлли колонка, яна  экрани билан

Facebook компанияси иккита ақлли колонка  Portal ва Portal+’ни  турли ҳажмдаги  дисплейлар билан намойиш қилди. Улар ижтимоий тармоқларда видеочатлар учун махсус яратилди.

Portal колонкасига  кенгбурчакли камера ўратилган, у инсоннинг ҳолатини кузатиб туради ва тасвирни унинг орқасидан нари суради ёки яқинлаштиради. Бу эса ҳамсуҳбатга эркин суҳбат қуриши ва шу билан бир қаторда, бошқа ишларни ҳам бажаришига имкон беради, масалан ошхонада. Қўнғироқ учун  стикерлар ва қўшимча реаллик билан турли ниқоблар  тўлдирилди

Қолаверса, экранда постлар, фотосуратлар кўриш мумкин,  Spotify’дан мусиқа эшитиш мумкин ҳамда Facebook орқали видео томоша қилса бўлади. Келажакда бошқа компанияларнинг иловалари ҳам ўрнатилади. Овоз орқали бошқариш учун Amazon’нинг  Alex ассестентидан фойдаланилади.

ЎҚИНГ:Хушхабар: iPhone ва iPad’лар учун ҳам тезкор ва тежамкор Facebook Lite чиқди!

Кичкин Portal колонкасида эса экран диагонали 10,1 дюймга тенг ва HD-форматига эга, «Плюсда» — 15,6 дюймли экран Full HD формати билан. Оддий модель худди оддий экранли колонкага ўхшайди,  Portal+ эса мўлжални ўзгартириб турадиган қизиқ жиҳатларга эга.

Ижтимоий тармоқдан тарқаб кетган маълумотлар билан боғлииқ жанжаллардан кейин, ахборот хавфсизлигига  алоҳида эътибор қаратилди. Facebook’нинг ваъда беришича,  колонкалар фойдаланувчи махсус буйруқни овоз чиқариб айтмаса овоз ва видеони ёзмайди ҳамда чиқиб кетаётган барча маълумотлар рақамлаштирилади.

Facebook экранли колонкаларига буюртмаларни қабул қилишни бошлаб юборган. Кичкина Portal учун199  доллар суралмоқда,  Portal+ эса 349 доллар туради.

ЎҚИНГ:Facebook сизни энди Instagram орқали ҳам кузатади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!