Facebook қурилмалар ишлаб чиқарувчи бўлинмасини очди

Facebook қурилмалар ишлаб чиқарувчи бўлинмасини очди

Facebook компанияси қурилмавий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича бўлинмани очди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Бу ҳақда компания асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида маълум қилди. У Building 8 деб ном олди, янги бизнесни эса Google’даги инновацион технологиялар ва лойиҳалар бўлими раҳбари Регина Дуган бошқарди.

скачанные-файлы-7-680x347

Facebook вакиллари таъкидлашича, Building 8 экспериментал тадқиқотлар ўтказилиб, виртуал реаллик ва сунъий интеллект соҳасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган ўзига хос лабораторияга айланади. Бўлинмани яратишдан кўзланган глобал мақсад — компанияга «дунёни бирлаштириш бўйича миссия»да ёрдам берувчи ечимларни яратишдан иборат.

Google’га ишга киргунича, Дуган АҚШ мудофаа вазирлигининг DAPRА янги технологияларини ишлаб чиқиш бўйича агентлиги раҳбари лавозимини эгаллаган. У «ишлаб чиқишнинг DAPRA’сифат услуби» Building 8’да ишлатилишини маълум қилди.

Манба: Daryo.uz