Facebook раҳбари бир неча йилдан бери фақат шу компания смартфонларини ишлатади (видео)

  •   DiMaX
  •  4801
  •  21.09.2020 17:15

Facebook раҳбари бир неча йилдан бери фақат шу компания смартфонларини ишлатади (видео)

Таниқли блогер Маркус Браунли (Marques Brownlee) яқинда Facebook асосчиси Марк Цукерберг билан интервью уюштирди. Суҳбатда бу миллиардернинг қандай смартфон ишлатиши ҳақида ҳам савол берилган.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Марк Цукербергнинг тан олиб айтишича, у Samsung смартфонларининг фанати экан. Шу билан бирга, у ўзининг Android ишқибози эканлигини ҳам айтиб ўтган.

Браунли ундан қандай смартфон ишлатишини сўраганида, Facebook асосчиси бир неча йилдан бери фақат Samsung телефонларини тутиб келаётганини айтган:

Лекин энг қизиқарлиси – Цукерберг ҳозир Samsung компаниясининг айнан қайси русумдаги смартфонини ишлатаётганини аниқ айтмаган. Табиийки, у бирор флагман моделдагисини тутаётган бўлса керак, лекин қай бири эканлиги номаълум.

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: iPhone тутганларни ишдан бўшатишяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!