Facebook роликларида овознинг автоматик янграшини ўчирамиз

  •   DiMaX
  •  994
  •  20.02.2017 18:31

Facebook роликларида овознинг автоматик янграшини ўчирамиз

Facebook’нинг мобил версиясига яқинда бир неча янги ўзгаришлар киритилганини пайқаган бўлсангиз керак. Ундаги видеоларнинг овози ўз-ўзидан янграй бошлаши сизга унча маъқул келмаётган бўлса, буни созлаш учун Лайфхакер сайти қуйидаги маслаҳатларни беради.

Ижтимоий тармоқнинг Android ва iOS учун чиқарилган иловаларидаги асосий ўзгаришлар видеонинг автоматик ижро этилиши билан боғлиқ. Бир томондан бу яхши – бир вақтнинг ўзида янгиликлар тасмасини варақлаб, видеолавҳаниям кўриб бораверасиз. Бунинг устига, мазкур режимда Facebook асосий планда бўлмаган тақдирда ҳам YouTube видеоларини томоша қилиб, бошқа иловалар билан ишлашда давом этавериш мумкин. Бундан ташқари, вертикал режимда олинган видеороликларни акс эттириш яхшиланган, яна тасвирни орқага-олдга суришда олдиндан кўриб туриш функцияси қўшилган.

Аммо энг асосий янгилик шуки, лавҳалар энди бирданига автоматик тарзда овози билан ижро этила бошлайди. Олдинлари эса янгиликлар тасмасини варақлаш жараёнида роликлар овозсиз ҳаракатга келар, овозини чиқариш учун устига бармоқ теккизиш керак бўлар эди.

Худди мана шу янгилик кўпчиликка маъқул келмаслиги мумкин. Чунки кишида турли вазият бўлади, кутилмаганда янграган овозлар эса атрофдагиларнинг эътиборини тортиши мумкин. Яхшиямки, видеолавҳаларнинг овози автоматик тарзда янграшини ўчириб қўйиш имконияти бор.

Бунинг учун, агар қурилмангиз Android тизимида ишлайдиган бўлса, унинг Facebook мобил иловасининг созламаларини очасиз. Ўша жойдаги Videos in News Feed Start With Sound опциясини ўчириб қўясиз – олам гулистон.

Агар iOS тизимли гаджет ишлатаётган бўлсангиз, у ҳолда мазкур опцияни Settings → Account Settings → Sounds манзили орқали ўчирасиз.