Facebook шахсий маълумотларингизни 60 та смартфонсозга бериб келаётган экан!

  •   DiMaX
  •  1039
  •  04.06.2018 18:24

Facebook шахсий маълумотларингизни 60 та смартфонсозга бериб келаётган экан!

Энг оммабоп ижтимоий тармоқ – Facebook ҳамда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлиги борасида можаролар чиқиб тургани ҳақида ёзганмиз. Шу кунларда айни шундай яна битта ҳолат аниқланди.

ЎҚИНГ: Facebook тан олди: у Android-смартфонлардаги қўнғироқ ва SMS-хабарларни кузатмоқда!

The New York Times нашрининг маълум қилишича, Facebook компанияси кейинги ўн йил мобайнида ўз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини смартфон ишлаб чиқарувчи жами 60 та компанияга тақдим этиб келаётган экан. Ижтимоий тармоқ буни юзерлар рухсатисиз, ҳатто уларга маълум қилмасдан амалга оширган – буниси энди шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини бузиш ҳисобланади.

Facebook смартфонсозлар билан баҳам кўрган маълумотлар қаторига фойдаланувчиларнинг бирор динга мансублиги, оилавий аҳволи, сиёсий қарашлари, иш жойи ва у қизиққан тадбирлар кабилар киради. Шунингдек, кишиларнинг турли қизиқишлари ҳамда бирор мусиқа, фильм сингари санъат асарларини хуш кўриши ҳақидаги маълумотлар ҳам смартфонсозларга етказиб келинган.

The New York Times сўровига жавобан Facebook берган жавобга кўра, «фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар смартфонсозларга ҳамкорлик муносабатлари доирасида тақдим этилиб келмоқда. Бу вендорларга ўз мижозларига тақдим этиладиган хизматларни индивидуаллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун керак».

ЎҚИНГ: Facebook фойдаланувчилардан ўз яланғоч расмларини жўнатишларини сўраяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.