Facebook: «Смартфонлар даври тугади, «ақлли» кўзойнакка ўтамиз!»

  •   DiMaX
  •  2048
  •  23.08.2017 11:42

Facebook: «Смартфонлар даври тугади, «ақлли» кўзойнакка ўтамиз!»

Смартфонлар ўз чўққисига эришиб бўлгани, энди улар ўз ўрнини бошқа ақлли ускуналарга бўшатиб беришини IT-мутахассислар кўпдан бери таъкидлаб келишади. Аммо Google Glass «ақлли» кўзойнаклари ёки Apple Watch «ақлли» соатлари каби қурилмалар ҳам бозорда ўзининг муносиб ўрнини топа олмаяпти-да барибир.

Шу кунларда интернет тармоғида тарқалган хабарларда айтилишича, Facebook ҳам шу йўналишда иш олиб бораётир. Engadget нашри берган маълумотга кўра, бу компания «икки ўлчамли сканерга эга бўлган тўлқин ўтказувчи дисплей» дея таърифланаётган девайс учун патент олган.

Соддароқ қилиб айтганда, бу – тўлдирилган борлиқ объектларини бевосита кўзойнак линзасида акс эттирувчи дисплейдир. Кишиларни чўчитиб юбормаслик учунми, чизмадаги «ақлли» қурилма худди бозордан хард қилинаётган оддийгина қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнак шаклида ишланган.

«Яна 20 ёки 30 йилдан сўнг, ҳамма жойда смартфонларни кўтариб юрмасдан, балки тўлдирилган/аралаш/виртуал борлиқ функциясига эга бўлган ўзига хос кўзойнаклар тақиб юрамиз», – дейди Oculus бўлинмаси раҳбари Майкл Абраш.

Буларнинг барчаси, шубҳасиз, ажойиб. Аммо шуниси ҳозирча ноаниқ: Google ходимлари дуч келган тўсиқларни Facebook’даги йигитлар қандай қилиб енгиб ўтар эканлар? Кўзойнакни ҳамиша тақиб юриш ноқулай, виртуал контент эса кишини кўчадаги – кўзи олдидаги реал борлиқдан чалғитади. Умуман олганда, бу каби муаммолар рўйхатини яна давом эттириш мумкин.

Омон бўлсак кўрармиз – бу сингари янгиликлардан биринчилар қаторида баҳраманд бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!