Facebook сохта профилли «трол»ларга қарши янгича усулда кураш бошлади

  •   DiMaX
  •  990
  •  23.12.2017 14:43

Facebook сохта профилли «трол»ларга қарши янгича усулда кураш бошлади

Кўпчилик ижтимоий тармоқлар қатори, Facebook’да ҳам безорилик, бировларни масхаралаш ва кимларгадир пўписа қилиш ҳоллари учрайди. Бу кабиларга қарши курашиш учун компания мазкур тармоққа бир қатор жиҳозларни қўшди. Улар ёқмайдиган кишилардан келувчи шахсий хабарларни ва дўстлик таклифларини чеклаб қўяди, дея хабар беради TechCrunch.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчиси бўҳтони учун жиноий жавобгарликка тортилади

Facebook хавфсизлик йўналиши раҳбари Антигон Дэвис (Antigone Davis) бу ҳақда шундай ёзади: «Шундай ҳолатлар ҳақида эшитиб қоламиз: киши ижтимоий тармоқда бирор номаъқул шахсни блоклайди, аммо у энди бошқа бир аккаунтда пайдо бўлиб, яна тихирлик қилиб келаверади. Шу каби тўқнашувларнинг олдини олиш учун, биз мавжуд функцияларни янги жиҳозлар билан янада тўлдирдик ва бу билан яна Facebook’да сохта аккаунтларнинг пайдо бўлишига қарши курашяпмиз ҳам».

Тасаввур қилинг, сиз бу тармоқда кимнидир блокладингиз, аммо сизга ёзиш, жиғингизга тегиш учун ўша «трол» бошқа аккаунт яратиб олиб, яна рўпарангиздан чиқиб келаверади. Энди эса, янги жиҳозлари билан Facebook бу каби ҳолатларнинг олдини олишга киришади. Бу мақсадда компания ўша тихирлик қилаётган шахснинг IP-манзили ва бошқа шу каби маълумотларидан фойдаланиб, унинг айнан ўша кимса эканини аниқлайди ва ҳаракатларини чеклайди. Натижада у сизга шахсий хабар ёки дўстлик таклифи жўната олмайди.

ЎҚИНГ: Facebook’ка яна бир муҳим функция қўшилмоқда – у энди сизни ҳар ердан топа олади!

Шунингдек, Facebook яна битта функцияни жорий этган, у бегоналар ёзган хатларга эътибор бермаслик имконини тақдим этади. Бу функция туфайли сизга номаълум – тармоқда «дўстлашмаган» ва профили сохталиги – «трол»лиги эҳтимоли юқори бўлган кишилар жўнатган хабарлар ҳақида сизга билдиришнома келмайди.

Хабарнинг ўзи «Фильтрланган хабарлар» жилдига тушади, истаган пайтингизда уни ўша ердан очиб ўқишингиз мумкин. Уни ўқиганингизни хабар муаллифи ҳатто билмайди ҳам. Ҳозирча бу янги функция фақат шахсий ёзишмаларга жорий этилмоқда, яқин орада у гуруҳли чатларга ҳам татбиқ қилинади.

ЎҚИНГ: ИИВ 1 ноябрдан интернетни туну кун кузатмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!