Facebook таърифлар орқали расм қидириш функциясини ишга туширди

Facebook таърифлар орқали расм қидириш функциясини ишга туширди

Facebook компанияси ижтимоий тармоқда калит сўзлардан ташқари, содир бўлаётган ҳодиса таърифини келтирган ҳолда расмлар қидириш функциясини ишга туширди, деб хабар бермоқда vc.ru нашри. Ҳозирча мазкур янгиликни тармоқнинг АҚШдаги фойдаланувчилари ишлатиб кўришлари мумкин.

Сунъий интеллект асосида ишлайдиган Lumos алгоритми келтирилган таърифларга мос тасвирларни аниқлаб, уни фойдаланувчига тақдим қила олади. Масалан, “қора футболка” деб ёзилган қидирув учун, алгоритм қора футболка кийган барча одамларнинг расмини кўрсатади (бу сўз расм изоҳида келтирилмаган бўлса ҳам).

Келгусида Facebook мазкур алгоритмни одамларнинг бажараётган ҳаракатини аниқлашга ўргатишни мақсад қилган. Бу орқали алгоритм муайян ҳаракатдаги одамларнинг суратларини берилган таърифлар орқали аниқлайда ва излаш натижаларида акс эттиради.

Ҳозирча янги функциянинг қачон бошқа мамлакатларда пайдо бўлишига аниқлик киритилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!