Facebook тасодифан ўз модераторларининг ҳаётини хавфга қўйди

  •   DiMaX
  •  1081
  •  17.06.2017 09:47

Facebook тасодифан ўз модераторларининг ҳаётини хавфга қўйди

Facebook ижтимоий тармоғида компаниянинг 22 та бўлимида маълумотларнинг сизиб чиқиши натижасида мингдан ошиқ модераторнинг шахсий маълумотлари ошкор бўлди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар берган.

Хабарга кўра, ҳозирда хатолик бартараф этилган, аммо бунгача сизиб чиққан маълумотнинг ўзи ҳам бундан жабр кўрган Facebook ходимларининг шахсий ҳаёти борасида хавфсирашга арзийди. Мазкур модераторлар ижтимоий тармоқда экстремистик ва сексуал йўналишдаги контентни излаб топиш ва йўқ қилиш билан шуғулланувчи ходимлардир.

Кенг оммага маълум бўлган маълумотлар – ушбу модераторларнинг исми, ёши ва яшаш жойларидир. Ошкор бўлиб қолган мингдан ошиқ модератордан қирққа яқини Facebook’нинг Дублиндаги Европа штаб-квартирасида жойлашган антитеррор бўлинмасида ишлашади. Улардан олти нафари юқори даражадаги хавф остида бўлиши мумкин, чунки уларнинг профилларини потенциал террорчилар кўрган бўлишлари эҳтимоли юқори.

Guardian’нинг таъкидлашича, улардан бири ҳатто Ирландиядан қочиб кетишга ҳам мажбур бўлган. Зеро, унинг профилини кузатган етти нафар Facebook фойдаланувчиси терроризмда гумонланувчи шахслар эди. Улар ижтимоий тармоқдаги ХАМАС томонидан қўллаб-қувватлаб келинган, аммо Facebook тўхтатиб қўйган гуруҳ билан бевосита алоқадор эканликлари ҳам маълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!