Facebook ва Instagram ишида узилишлар кузатилмоқда

Facebook ва Instagram ишида узилишлар кузатилмоқда

Facebook фойдаланувчиларининг 45% ида янгиликлар лентаси янгиланмаяпти, 19% и ўзларининг аккаунтларига кира олмаяпти, 34% ида эса тармоқ бутунлай ишламаяпти.

Дунё бўйлаб фойдаланувчилар Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги носозликлар ҳақида шикоят қилмоқдалар. Downdetector сайти маълумотларига кўра, бузилишлар 25 октябрга ўтар кечаси бошланган.

АҚШ, Канада ва Куба фойдаланувчиларида Facebook очилмаяпти. Instagram билан боғлиқ муаммолар эса АҚШ, Буюк Британия, Португалия, Германия, Полша, Куба ва Россияда кузатилмоқда.

Downdetector Facebook фойдаланувчиларининг 45 фоизида янгиликлар лентаси янгиланмаётгани, 19 фоизи ўз аккаунтларига кира олмаётганликлари ва 34 фоизида ижтимоий тармоқ тўлиқ ишламаётганини қайд этди.

Instagram фойдаланувчиларининг 83 фоизи янгиликлар лентасини кўра олмаяпти, 7 фоизида фойдаланувчилар қўйган ҳикоя-постлар очилмаяпти, 9 фоизида эса веб-сайт ишламаяпти.

Ҳусан Қодиров тайёрлади. 

ЎҚИНГ: Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!