Facebook ва Instagram сиз ҳақингизда нималарни билади?

  •   DiMaX
  •  563
  •  07.05.2021 12:21

Facebook ва Instagram сиз ҳақингизда нималарни билади?

Яқинда Марк Цукерберг ўзининг компаниясига қарашли Messenger ёки WhatsApp эмас, балки рақобатчи мессенжерни ишлатиши фош бўлган эди. Энди ўша Signal мессенжери фойдаланувчиларга Facebook улар ҳақида қандай маълумотларни тўплашини кўрсатди, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: Facebook Messenger’ингиз борми? Киберҳужумга тайёр туринг!

Signal ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар ҳақида нималарни билишини уларнинг ўзларига кўрсатиш учун Instagram’да таргетинг рекламасини ишга туширди. Бир қарашда оддий реклама каби кўринарди, аммо унда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари: қизиқишлари, оилавий ҳолати, геолокациялар ҳақида маълумотлар мавжуд эди.

«Сиз бу рекламани кўрасиз, чунки сиз кимё муҳандиси ва К-попни яхши кўрасиз. Ушбу реклама сизнинг Берлинда эканлигингизни кўрсатади. Яқинда фарзандли бўлиб, кўчиб кетганингизни ҳам. Сўнгги пайтларда сиз ҳомиладор аёллар учун жуда кўп машқларни бажаргансиз», – деб ёзилган реклама постларидан бирида.

Бундай хабарлар нашр этилгандан сўнг, Signal аккаунти блокланган. Афтидан, унинг ҳақиқатни ошкор этгани Facebook компаниясига ёқмаган.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси: «Бу сервис энди расман сизларни кузатиш жиҳозига айланган!»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!