Facebook ва Instagram'да аёлларнинг тўлиқ олди очиқ суратларига рухсат берилади

Facebook ва Instagram'да аёлларнинг тўлиқ олди очиқ суратларига рухсат берилади

Facebook ва Instagram'нинг бош компанияси, Meta тез кунда ўз ижтимоий тармоқларида аёлларнинг тўлиқ олди очиқ ҳолатдаги суратларига рухсат бериши мумкин, дея хабар бермоқда The Guardian нашри. Маълум бўлишича, Meta Кузатув Кенгаши компанияга аёллар кўкраклари тўлиқ очиқлигича кўрсатилган тасвирларини тақиқловчи қоидаларни қайта кўриб чиқишга чақирган.

17 январ куни бир гуруҳ академиклар, сиёсатчилар ва журналистлар томонидан Meta'га контентни тартибга солиш сиёсати бўйича маслаҳат берадиган Кузатув Кенгаши компанияга халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларини ҳурмат қиладиган аниқ мезонлар билан тартибга солиниши учун катталар яланғочлиги ва жинсий фаолият ҳамжамиятининг стандартларини ўзгартиришни тавсия қилди.

Кузатув Кенгашининг бундай таклиф беришига Facebook томонидан транс ва жинси ноаниқ бўлган америкалик эр-хотин томонидан бошқариладиган аккаунтдаги иккита постнинг ўчириб юборилиши сабаб бўлган. Постда эр-хотин устки кийимсиз, лекин кўкраклари транс-соғлиқни сақлаш ва жарроҳлик учун пул йиғиш таглавҳалари келтирилган ёзув билан яширилган ҳолатда акс этган.

Кўплаб фойдаланувчилар постни шикоят тарзида белгиланлиганидан сўнг, у платформадаги сунъий интеллект томонидан кўриб чиқилган ва олиб ташланган. Жуфтлик эса бу ҳақида Metaъга аппеляция берган. Шундай кейин кенгаш компания сиёсати "гендернинг иккилик нуқтайи назарига, шунингдек, эркак ва аёл танаси ўртасидаги фарқга асосланади", деб топган, бу эса интерсекс, яъни жинси ноаниқ бўлган ва трансгендер фойдаланувчиларга нисбатан кўкракларини кўрсатига қарши қоидаларни "ноаниқ" қилади деган қарорга келган ва Meta'га яланғочликни модерация қилишда "аниқ, обектив, ҳуқуқларни ҳурмат қилиш мезонларини белгилашни" тавсия қилган.

"Meta бу ҳолатда кенгаш қарорини маъқуллайди", дейди компания вакили, америкалик эр-хотин пости платформага қайтарилганлигини таъкидлаган ҳолда. "Биз ЛГБТҚ+ ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш учун кўплаб ишлар қилиниши мумкинлигини биламиз ва бу бир қатор масалалар бўйича экспертлар ва ЛГБТҚ+ адвокатлик ташкилотлари билан ишлаш кераклигини англатади.", дея қўшимча қилди матбуот котиби.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги ўн йил давомида феминист тарғиботчилар томонидан ижтимоий тармоқларда аёлларнинг ҳам ижтимоий тармоқларда кўкраклари тўлиқ кўрсатилган тасвирларга қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган. Маълумот учун эркаклар кўкраклари тўлиқ кўрсатилган тасвирларга ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган.

Meta кенгаш тавсияларига омма олдида жавоб бериши учун 60 кунга эга, яъни ҳали бери қоидалар ўзгармаган.

ЎҚИНГ: Йўлни кесиб ўтаётганда телефондан фойдаланиш жаримага сабаб бўладими?