Facebook ва YouTube муаммолари фақат бизда, дейсизми? Мана, қўшниларга қаранг...

Facebook ва YouTube муаммолари фақат бизда, дейсизми? Мана, қўшниларга қаранг...

Қозоғистонда кечқурунлари Facebook ижтимоий тармоғининг ишлаши билан боғлиқ муаммолар вужудга келмоқда. Яъни ижтимоий тармоқ фаолиятида маълум вақт давомида узилишлар кузатилмоқда.  Бу ҳақда Forbes Kazakhstan маълум қилди.

Қозоғистоннинг Ахборот ва коммуникация вазири Даурен Абаевнинг таъкидлашича,  Facebook ва YouTube ишламай қолишига вазирликнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ҳамда вазирлик ҳеч нимани “блоклагани” йўқ! 

Шунингдек, Даурен Абаев Instagram'нинг оммавийлашиб кетаётгани Facebook'нинг машҳурлигига "соя" солаётганини айтган.

Ўзбекистонда эса YouTube видеохостингига киришдаги муаммолар октябрь ойининг бошида бошланганди. Унгача Facebook тармоғига киришда ҳам муаммолар бўлган. 

Бундан ташқари, Россия, Беларусь, Литва, Латвия ва Эстонияда яшовчилар, қолаверса, Шарқий Европа ва Буюк Британияда ҳам қисман «ижтимоий носозлик» кузатилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’нинг “тақдири” яна номаълум!