Facebook хато туфайли минглаб фойдаланувчиларнинг “қора рўйхат”ини очиб юборди

  •   Saroy
  •  744
  •  04.07.2018 14:29

Facebook хато туфайли минглаб фойдаланувчиларнинг “қора рўйхат”ини очиб юборди

Facebook'нинг махсус тармоғида яна носозлик юз берди, натижада файлларни очиш созлагичи ишдан чиқди. 

29 майдан 5 июнгача Facebook хато туфайли  кимларнингдир «қора рўйхат»ида турувчи фойдаланувчиларни  «авф этиб юборган». Эслатиб ўтамиз, қора рўйхатда туривчи фойдаланувчилар саҳифа эгаси билан дўстлаша олмайди ва унга Messenger’да хабар ҳам жўната олмайди, шунингдек унинг ёзганлари лентада кўринмайди.

Бир  ҳафта давомида блокланган одамлар ҳамма ўқий оладиган хабарларни кўрган (бироқ фақат дўстларга аталган постларни эмас) ва ёзишмаларни амалга ошира олган. Носозлик туфайли жами  800 минг киши жабр кўрган, уларнинг ўзлари хушламайдиган  “танишлар”и   “қора рўйхатдан” чиқиб олган? Бунга Facebook’дагилар аниқлик киритмаяпти. Фақат шу нарса маълумки,  83 фоиз жабрланганларнинг рўйхатида атиги бир киши блокланган бўлган, қолган  17 фоизида эса бир кишидан кўп.

ЎҚИНГ:Facebook инвесторлари Марк Цукербергни истеъфога чиқармоқчи

Халқаро баг  бўлганлиги туфайли, у дунёнинг турли мамлакатларидаги фойдаланувчиларга таъсир этди.

Facebook’дагилар  гарчи кечикиб бўлса-да, хатосини тан олди ва блокдан ечиб юборилган барча фойдаланувчилар қайта блоклангани ҳақида маълум қилди.  Хато туфайли зиён кўрган аккаунт эгалари  ижтимоий тармоқ маъмурияти томонидан тегишли билдирги олади. Ҳар эҳтимолга қарши, уларга ҳам  ўзларининг “қора роўйхатларини” текшириб қўйиш ҳақида маслаҳат берилди.

ЎҚИНГ:Сунъий онг: Microsoft’нинг уйқусини қочирган чиплар