Facebook ходимларига iPhone'дан фойдаланиш тақиқланди

Facebook ходимларига iPhone'дан фойдаланиш тақиқланди

Facebook раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ мансабдорларидан фақат Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонлардан фойдаланишни талаб қилди. Бу ҳақда "The New York Times" нашри хабар бермоқда

Тахминларга кўра, бу қарор 2018 йил мартида Apple раҳбари Тим Кук "MSNBC"га берган интервьюсида Facebook'ни танқид қилганидан сўнг қабул қилинган.

Ўшанда Тим Кук Facebook'ни шахсий маълумотларнинг чиқиб кетишига доир "Cambridge Analytica" компанияси билан боғлиқ можаро учун танқид қилган ва Apple фойдаланувчиларнинг “шахсий ҳаёти билан савдо қилмоқчи эмас”лигини билдирган эди.

Facebook компанияси вакиллари "The New York Times"да чиққан мақолага муносабат билдирди. Қайд этишларича, ходимлар ва раҳбарларнинг Android'дан фойдаланишга ўтиши қўллаб-қувватланади, чунки бу “жаҳондаги энг оммабоп операцион тизим”. Шунга қарамай, Facebook'нинг бир қатор менежерлари Twitter'га iPhone орқали хабар ёзаяпти.

ЎҚИНГ: Apple кейинги йилдан филм ишлаб чиқаради!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.