Facebook яна судга чақирилди

Facebook яна судга чақирилди

Facebook европалик фойдаланувчилари шахсий маълумотларини бизнес мақсадлари учун АҚШ серверларига кўчириш усуллари борасида судда яна ҳисобот беради.

Ирландия маълумотларни ҳимоя қилиш комиссионери бу трансфернинг қонуний механизми ЕИ фуқароларининг махфийлик борасидаги ҳуқуқларига хавф солиши борасида судда компанияга қарши чиқади.

Трансфер қилинган маълумотлар Қўшма Штатлар разведка агентлиги ҳужумига учраши мумкинлиги борасида хавотирлар юзага келмоқда.

Бироқ Facebook хавфсизлик чоралари кўрилганлигини таъкидламоқда.

Ижтимоий тармоқ гигантига қарши бу ҳаракат Атлантика океани орқали маълумотлар алмашувчи кўплаб катта технология компаниялари (айниқса, коммуникация технологиялари ва булутли компютинг фаолиятига асосланган компанияларга) бўлган фойдаланувчилар ишончни ҳам сўндириши мумкин. Сабаби улар ҳам маълумотларни трансфер қилишади.

Айни дамда, Facebook Европадаги фойдаланувчилар шахсий маълумотларининг катта қисмини АҚШ серверларига ўтказмоқда; бу маълумотлар қаторига исмлардан тортиб онлайн фаолиятгача бўлган барча маълумотлар киради.

2013 йилда АҚШ разведкаси собиқ шартномачиси Эвдард Сноудон (Edward Snowden) томонидан эълон қилинган ҳужжатларда Facebook АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг “Призма“ номли катта масштабдаги кузатув дастури нишонларидан бири эканлиги ҳақида ёзилган эди.

Бу маълумотларга асосланган ҳолда (онлайн) махфийлик активисти Макс Шремс (Max Schrems) компанияни аввалги трансферлари борасида судга бериб, унда ғолиб чиққан.

Ўшандан буён Facebook маълумотларни АҚШ серверларига ўтказишда “стандард шартнома шартлари“ (С.С.Ш.) номли муқобил қонунчилик базасидан фойдаланиб келади.

Бироқ Ирландия маълумотларни ҳимоя қилиш комиссионери разведкачилар кузатуви хавфи мавжудлиги боис бу база айни мақсад учун мос эмаслигини таъкидламоқда.

Европа суди С.С.Ш.ни етарли даражада ишончли деб топмаса, бу Facebook ва бошқа бизнеслар фаолиятига катта таъсир ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Лондон Иқтисодиёт мактаби ҳуқушунос эксперти Орла Линский (Orla Lynskey) маълумот бермоқда.

Facebook Бош юристи ўринбосари Жек Гилберт (Jack Gilbert): эса: “С.С.Ш. европаликлар маълумотлар чет давлатга ўтказилганда, уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи ҳужжатдир. У Европа Комиссияси томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ва минглаб Европа компанияларига бутун дунёда ўз фаолиятини олиб бориш имконини беради“, дея таъкидламоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!