Facebook янгиликларнинг асосий етказувчисига айланди

  •   DiMaX
  •  1082
  •  20.06.2017 12:55

Facebook янгиликларнинг асосий етказувчисига айланди

Ogilvy  халқаро алоқа агентлиги босма оммавий ахборот воситаларининг 250 нафарга яқин муҳарри ва мухбирлари орасида сўров ўтказди. Унинг натижаларига кўра, бугунги кунда Facebook ижтимоий тармоғи янгиликларнинг асосий етказувчисига айланган.

Тадқиқот якунида аниқланишича, сўровда иштирок этганларнинг 39 фоизи янги маълумотларни айнан Facebook’дан олишар экан. Сўралганларнинг 32 фоиз қисми янгиликлардан анъанавий оммавий ахборот воситалари ёрдамида хабар топишларини эътироф этишди.

Бу борада Google ҳиссасига 15%, Twitter’га эса – 4% тўғри келмоқда, дейилади хабарда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!