Facebook’да экстремистик оқимга тарғиб қилган шахсларни ДХХ қўлга олди

  •   DiMaX
  •  726
  •  22.08.2020 16:57

Facebook’да экстремистик оқимга тарғиб қилган шахсларни ДХХ қўлга олди

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Бу хусусда Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Аниқланишича, косибчилик билан шуғулланувчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Facebook ижтимоий тармоғидаги профили орқали диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш «Абу Салоҳ», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг «ҳижрат», «жиҳод»га чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.

Шунингдек, у Суриядаги жангарилар билан виртуал алоқа боғлаб, Россия Федерациясидаги танишлари орқали уларга бир неча маротаба пул маблағлари  жўнатган.

Мазкур фуқаро ўғлини, жияни, синфдоши ва танишларини – жами 6 кишини ўз виртуал гуруҳига қўшган.

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларидан 7 та мобил телефон аппарати, 80 та DVD ва CD дисклар, 2 та микро чип, 2 та флеш-карта, 1 дона китоб ва 1 дона дафтар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!