Facebook'даги спам-вируслари: ҳимояланиш усуллари ва сабаблари

Facebook'даги спам-вируслари: ҳимояланиш усуллари ва сабаблари

Ҳурматли, Terabayt ўқувчилари!

Эътибор берган бўлсангиз, йилнинг муайян қисмида facebook тармоғида вирусли хуружлар оқими кучаяди. Бир фурсат ўтиб, яна ҳаммаёқ сув қуйгандек тинч бўлади. Бу вируслар тинчиган вақтда тармоқда турли-туман "акция" ва "викторина"лар авжига чиқади. Турли иловалар сизни кимга ўхшашингиз, қайси уйда яшашингиз, келажакда сизни нималар кутаётганини "башорат" қилади. Эвазига эса, сиз уларга ғайриихтиёрий равишда маълумотларингизни берган бўласиз. Айнан мана шундай қизғин жараёндан сўнг вирусли ҳужумлар сони ва тўлқини янада кучлироқ бўлиб ортга қайтади. Боиси, у акциялар бошида ҳаккерлар турган бўлади. Жаҳон интернет тармоғида ноқонуний фаолият олиб борадиган маълумотлар "қора бозори" мавжуд. У ерда ахборотлар эгзабайтлаб, яъни ўта йирик миқдордаги ахборот ҳажмида ўлчаб сотилади. Жумладан, улар орасида сиз акцияларда иштирок этиш орқали тақдим қилган маълумотлар ҳам бор.

Бу маълумотларни харид қилишдан мақсад молиявий жиноятчилик ҳисобаланди. Яъни, бу мутантлашган ва ўта ақлли спам-вируслар смартфон ёки компютер тизими кириши билан банк ҳисоб рақамларига оид маълумотларни қидира бошлайди. Топган тақдирда, зудлик илан ўз "яратувчилари"га керакли маълумотларни беради, ҳисоб рақамидаги пулларни керакли манбааларга йўналтиради.

Шунингдек, бу вируслар компютер ва смартфонларни блоклаб қўйиб, товламачилик йўли билан пул талаб қилади.

Шу кунларда facebook тармоғида кибер-хуружлар оқимининг кучайди. Бир-биримизга хатлар, электрон манзиллар ва суратлар кўринишидаги спамлар келмоқда.

 

Шуларни ҳисобга олиб, сизга қуйидаги тавсияларни бермоқчимиз:


1) Агар профилингизадиг "Созамалар" бўлимига кира олсангиз (одатда вирус бу бўлимни блоклаб қўяди) махфий калит сўзини алмаштиринг.

Агар профилиздаги созламаларга кира олмасангиз, facebook'нинг қўллаб-қувватлаш марказига хабар беринг.


2) Кимдир сизга қайта ва қайта спам хабар юбораётган бўлса, у одамни блоклаб қўйинг ёки Facebook маъмуриятига бу тўғрида хабар беринг.


3) Шахсий саҳифангизга кириб, Activity Log бўлимига кириб, сиз билан боғлиқ сўнгги хабарларга диққат қилинг. Шубҳали нимадир бўлса, ўчириб ташланг.


4) Ўз профилингиздаги Созламалар (Settings) қисмига киринг ва чап қўлда кўриниб турган "Иловалар" (Apps) бўлимига киринг. Бу ерда мавжуд иловалар орасида шубҳали нимадир бор-йўқлигига диққат қилинг. Одатда бундай иловалар фаҳш-суратлар кўринишида бўлади. Шунингдек, сиз ўзингиз бехабар иловалар бўлса, уларни ўчириб ташланг.

Хусусан, сиз қачонлардир кирган юқорида қайд этилган акцияларга оид иловаларни ҳам ўчириб ташланг.


5) Бу иловалар сиз қачонлардир фейсбук профилингиз орқали кирган иловалар ёки интернет ресурслар, жумладан турли викторина кўринишидаги қизиқарли ўйинлар ёки акциялар бўлиши мумкин.


6) Жумладан, сиз тез-тез неча йил яшайсиз, келажакда қандай уйда яшайсиз, қайси юлдузга ўхшайсиз, каби мавзуларидаги "ўйинлар"да иштирок этсангиз, ажаб эмас. У ерда сизнинг профил маълумотларингиз, жумладан логин ва паролларингиз сақланиб қолинади. Ҳаккерлар томонидан ташкил қилинадиган бундай ўйинлар аслида маълумотларни қўлга киритиш учун ташкил қилинади. Ва, керакли пайтда, керакли мақсадда фойдаланилади. Шу боис, тармоқда бўлар-бўлмас акцияларда иштирок этманг.


7) Кимдандир сизга номингиз ва сўроқ белгиси кўрсатилган смс-спам келса, бу хабарга кира кўрманг ва суҳбатни тозалаб ташланг.


8) Facebook тармоғида спам-вирусларга дуч келсангиз, бу тўғрида тармоқ маъмуриятига хабар беринг


Шунингдек, баъзан вируслар қурилмадаги браузерда ҳам жойлашиб олган бўлиши мумкин. Жумладан, оммабоп Chrome қидирув иловасида. Буни аниқлаш учун Chrome иловаси ўнг томон бурчагидан созламаларга киринг ва чап томонда кўринган бўлимлар орасидан "кенгайтириш" (Расширение) танланг. Шунда мавжуд иловалар рўйхати пайдо бўлади. Бу ерда шубҳали иловаларга кўзингиз тушса, унинг ўнг томонидаги "ўчириш" белгиси босиб, ўчириб ташланг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!