Faceebook жонли эфирида идорага кириб, ИИБ ходимларини «съёмка» қилган чинозлик қамалди

  •   DiMaX
  •  698
  •  27.04.2021 13:16

Faceebook жонли эфирида идорага кириб, ИИБ ходимларини «съёмка» қилган чинозлик қамалди

2021 йилнинг 21 апрель куни фуқаро А.Отажонов ўзининг Faceebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, қариндоши М.Холматов билан биргаликда ҳудудий ИИО ходимлари томонидан чақиртирилмаган бўлса-да, «Сарбозор» МФЙ идорасига (шу идорада ташкил этилган 29-сонли Ҳуқуқ-тартибот масканига) кириб келган. Бу хусусда Sof.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Интернетда тарқалган видеолар сабаб қанча ички ишлар ходимига чора кўрилди?

Шу вақтда хизмат хонасида бўлган профилактика инспектори Т.Наркулов фуқародан тасвирга олишни (тўғридан тўғри эфирга узатишни) тўхтатишни талаб қилган. Профилактика инспектори бу вақтда унинг хизмат хонасида ўзаро низоли ҳолат юзасидан мурожаат билан келган бошқа фуқаролар борлиги ва улар билан ишлаётган вақтида фуқароларнинг шахсий дахлсизлиги, уларнинг юзи, инспекторнинг хонасида эканлиги, шахсий маълумотлари ошкор бўлишини олдини олиш мақсадида тўғридан-тўғри эфирга узатишни тўхтатишини талаб қилган ва фуқаро қонуний талабни бажармагач, тасвирга олинишига чек қўйган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган қонуний чора хусусида Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар қилди.

Гарчи фуқаро А.Отажоновдан ИИО ходимлари томонидан чақиртирилмаган бўлса-да, нима масалада келганини ва ҳолат юзасидан тушунтиришини сўраганида, у турли саволлар бериб, инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган. Бошқа фуқароларни эътиборини жалб этган ҳолда инспекторга қаршилик кўрсатган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида 2021 йил 23 апрель куни Тошкент вилояти ЖИБ Чиноз тумани судида, судья Р.Раҳимжонов раислигида суд мажлиси бўлиб ўтган.

Судда, гувоҳларнинг кўрсатмалари А.Отажоновнинг оилавий аҳволи ва ўз айбига иқрорлиги инобатга олиниб, фуқаро А.Отажонов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддасининг 1-қисми ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган, деб топилган ва МЖтКнинг 34-моддасида кўрсатилган тартибда 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

«Шу ўринда журналистлар, блогерлар ва фуқаролардан бирор ҳолат ёки мурожаатни намойиш этиш олдидан масалани икки томонлама, холис ўрганиб чиқишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ИЗОҲ: ИИВ ходимларини суратга ёки видеога олиб, интернетга чиқариш мумкинми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.