Фантастик кинолардан реалликка: хотирани ўчирувчи сканер ихтиро қилинди!

  •   DiMaX
  •  916
  •  08.05.2021 14:03

Фантастик кинолардан реалликка: хотирани ўчирувчи сканер ихтиро қилинди!

ATR Computational Neuroscience Labs компаниясининг ҳисоблаш неврологияси жамоаси ноёб DecNef сканерини яратди. Олимлар унинг ёрдамида тез орада инсон хотирасидан ҳаётида бўлиб ўтган «бахтсиз лаҳзалар»ни ўчира олишади, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Худди «Симона» фильмидагидек: «сунъий онг» бир неча кишининг суратидан «янги одам ясаш»ни ўрганди! (видео)

Daily Star нашри ёзишича, ушбу янгилик одамлар орасида катта қаршиликларга дуч келиши мумкин.

Хотирани таҳрирлаш технологияси DecNef деб номланган. Унинг асл мақсади пост-травматик синдром билан касалланган одамларни даволашдир. Бунда анъанавий МРТ (магнит-резонанс томография) аппаратидаги сингари электромагнит импульслардан фойдаланади.

Сканер одам миясидаги турли хил ўзгаришларни, масалан, қонни кислород билан таъминлаш даражасини ўлчайди. Тўпланган маълумотлар реал вақт режимида сунъий ақл билан таҳлил қилиш учун узатилади. У одамнинг хотиралари бўлган пайтда миянинг ўзига хос соҳаларини чизади.

ЎҚИНГ: Худди Терминатордагидек: хитойлик олимлар суюқ робот яратишди

 «Сунъий интеллект инсон миясида кечаётган жараёнларни тушунишда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Сканер миянинг «оғриқли» хотиралар пайдо бўладиган жойларини кузатиб боради ва беморга ушбу импульсларни бошқаришда ёрдам беради», дея таъкидлайди компания олими Аурелио Кортес.

Кейинчалик технология хотирани кесиш ва алмаштириш жараёнини бошлайди. Турли хил импульслар юборилади ва миянинг бир қисмидаги фаолият бошқаси билан алмаштирилади. Натижада, одам хотирасидаги ножўя хотиралар илгари бўлмагандай туюлади.

Шундай қилиб, сканер одамнинг миясини ўз идроки билан «алдашга» ёрдам беради, деб хулоса қилади олимлар.

ЎҚИНГ: Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!