Фаол ҳоким Instagram’да ҳам саҳифа очди

  •   DiMaX
  •  849
  •  24.07.2019 09:17

Фаол ҳоким Instagram’да ҳам саҳифа очди

Ижтимоий тармоқларда фаоллиги билан ажралиб турадиган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Instagram тармоғида ҳам ўз саҳифасини очди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ҳоким: «Раҳбарлар икки кун ичида Facebook’да саҳифа очишсин!»

Instagram’да ҳам Э.Турдимовни яхши билишар экан – саҳифа очилганининг дастлабки соатларида унга аъзо ўқувчилар сони 800 нафардан ошган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти ҳокими шу пайтгача Facebook, Twitter, YouTube тармоқларидаги саҳифалари ва Telegram мессенжеридаги ахборот канали, веб-сайти орқали интернет фойдаланувчилари орасида анча танилиб қолган. Ҳозирда унинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига аъзолар сони 16 мингдан, Telegram ахборот канали аъзолари эса 13 мингдан ортиқни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Самарқанд вилояти ҳокими ўз сайтини очди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!