Фаол шовқин тўсувчи Beats Studio Buds буткул симсиз қулоқчини чиқди

  •   DiMaX
  •  528
  •  15.06.2021 15:51

Фаол шовқин тўсувчи Beats Studio Buds буткул симсиз қулоқчини чиқди

Apple компанияси Beats бренди остида янги тўлиқ симсиз наушнигини — Beats Studio Buds’ни тақдим этди. Бу хусусда Daryo нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Sony янги қулоқчин рекламасида 2022 йилги флагман смартфонини кўрсатди (учта видео)

Ушбу қулоқчин фаол шовқин сўндириш тизимига эга бўлган. Иккита режим мавжуд — атроф-муҳитдаги шовқинлари максимал блокловчи ва «шаффоф» режим (атрофдаги нарсаларни эшитиш талаб этилганида). Шу билан бирга, Beats Studio Buds наушниги AirPods Pro’га нисбатан сезиларли даражада арзон.

Наушниклар бир марта қувватланиш орқали 8 соат гаплашишга етади, футляр эса уларни яна икки марта қувватлантиришга етади. Умумий ҳисобда Beats Studio Buds стационар қувватлантиришсиз 24 соатгача мусиқа тинглаш имконини беради. Наушник чанг ва намликдан (IPX4) ҳимояланган бўлиб, iOS ва Android’да ишлайди

Ҳозирда ушбу наушникларнинг оқ, қора ва қизил рангларидаги версиясини 149,99 доллар нархида Apple’нинг онлайн-дўконлари орқали буюртма қилиш мумкин. АҚШда етказиб бериш ишлари 24 июндан бошланади.

ЎҚИНГ: Симсиз қувватланиб, 28 соат автоном ишловчи Redmi AirDots 3 Pro чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!