Фақат бойлар учун: Louis Vuitton High Snobiety – нақ минг долларлик қулоқчин!

  •   DiMaX
  •  653
  •  18.01.2019 11:07

Фақат бойлар учун: Louis Vuitton High Snobiety – нақ минг долларлик қулоқчин!

Замонавий гаджетлар ривожлангани сайин уларнинг қимматбаҳо аксессуар сифатида тақдим этилувчи турлари ҳам кўпайиб бормоқда. Тилла суви юритилган, бриллиант ёки рубин қадалган смартфонлар, «ақлли» соат ва билагузуклар шулар жумласидандир.

ЎҚИНГ: Минг долларлик Galaxy Note 9 қимматми? 57 минг долларлиги ҳам бор, бир кило соф олтиндан!

Louis Vuitton компанияси High Snobiety русумли симсиз қулоқчинни намойиш этди. Нархи 995 АҚШ доллари бўлган ушбу аксессуарнинг эҳтимолий харидорлари биринчи ўринда брендга аҳамият берувчи, ўзига тўқ кишилардир.

Табиийки, бу ерда Louis Vuitton фақат брендни бозорда илгари сурувчи сифатида намоён бўлмоқда. Қулоқчиннинг ишлаб чиқарувчиси эса Master & Dynamic компаниясидир. Аниқроқ қилиб айтганда, ўтган йил сентябрда тақдим этилган Master & Dynamic MW07 русумли симсиз қулоқчиннинг Louis Vuitton брендли талқини чиқарилган.

Брендланган версияни бозорда Louis Vuitton илгари суради; бу қулоқчиннинг кўриниши ҳам, ғилофининг дизайни ҳам ўзгача. Табиийки, нархи ҳам уч баравардан зиёдроққа оширилган – оригинал Master & Dynamic MW07 қулоқчини «атиги» 300 доллар туради ва қуйидагича кўринишга эга:

Нима ҳам дердик, буни бозор деб қўйибди – ҳар бир товарнинг ўз харидори бор. Дарвоқе, бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимиздан бунчалик қимматбаҳо бўлмаса-да, сифатли қулоқчинларни 132 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қиммат дегани - зўр дегани эмас

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!