Фақат гуруҳ аъзолари учун изоҳ қолдириш

Фақат гуруҳ аъзолари учун изоҳ қолдириш

macOS учун Telegram'нинг 8.7.2 бета версиясида канал бошқарувчилари учун постларга кимлар изоҳ қолдира олишини танлаш имконияти яратилгани маълум бўлди. Бунда администраторлар барча учун изоҳ қолдириш ёки фақат канал уланган гуруҳ аъзолари учун изоҳ қолдириш танловларидан бирини белгишлари мумкин бўлади.

Ушбу хусусият администраторлар учун постларга бошқа каналлар номида изоҳ қолдиришни ўчириш имконини беради.

Telegram 2020 йилнинг сентабрида канал постларига изоҳ қолдириш, ўтган йилнинг декабрида эса постларга канал номидан изоҳ қолдириш функсияларини қўшган эди. Бир ҳафта олдин Telegram иловалари версиялари янгиланиб, мессенжерга билдиришномалар товушлари, ботлар учун инқилобий янгиланишлар ва бошқа янгиликлар қўшилган эди.

ЎҚИНГ: Telegram янги версияси чиқарилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!