Фақат полиция эмас: Apple ходимлари нега боди-камера тақади?

  •   DiMaX
  •  516
  •  30.06.2021 10:59

Фақат полиция эмас: Apple ходимлари нега боди-камера тақади?

Кўп мамлакатларда ички ишлар идоралари ходимлари хизмат жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида боди-камера ёки видеорегистратор билан ишлайди. Ўзбекистонда ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари шу каби ускуналар билан фаолият олиб бормоқда.

ЎҚИНГ: «ГАИ»нинг боди-камерасини қўлда тайёрласа нима бўлади?

Apple ҳам ўзининг ҳали тақдим этилмаган маҳсулотлари ҳақида маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида шу усулни қўлламоқчи. Купертинолик корпорация Хитойдаги ҳамкорларидан ўзларининг ходимларини танага бириктириб қўйилувчи видеорегистратор билан жиҳозлашни талаб қилмоқда.

Front Page Tech нашрининг ёзишича, Apple ходимларни «полиция даражасидаги телекамералар» тақишга мажбурламоқчи. Бу ерда гап АҚШ полициячилари тақадиган Axon Body 2 русумли профессионал камера ёки шунга максимал даражада яқин бирор регистратор ҳақида кетмоқда.

Apple ўз маҳсулотларини тайёрлаб ва берувчи Хитойдаги фабрикалардан бутловчи қисмларнинг ёки улар суратларининг ўғринча олиб чиқилишига қарши шу йўл билан курашмоқчи.

ЎҚИНГ: ЙПХ ходимининг смартфони боди-камера бўла оладими?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.