Фақат «Тесла»ми? «Калашников» ҳам суперкар чиқармоқчи

  •   Saroy
  •  1360
  •  24.08.2018 10:39

Фақат «Тесла»ми? «Калашников»  ҳам суперкар чиқармоқчи

Россиянинг «Калашников» концерни электр токида ҳаракатланадиган суперкар устида иш олиб бормоқда. Концерн вакилларининг таъкидлашича, «Калашников» келгусида ушбу соҳада дунёнинг энг илғор компаниялари, жумладан “Тесла” га рақобатчи бўла олиши керак. 

РИА Новости ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда концерн вакили шундай дейди: «Биз ўзимизнинг электросуперкар концепциямизни яратамиз, унинг асоси учун концерн муҳандислари томонидан  бир қатор ўзига хос тизим ишлаб чиқилган. Ушбу технология электрокар ишлаб чиқараётган илғор компаниялар, жумладан “Тесла" билан бир сафда туришимизга имкон беради. Ўз концепциямизни яратишда биз дунё бозорида лидерлик қилаётган ишлаб чиқарувчиларнинг тажрибасидан илҳомландик».

ЎҚИНГ:General Motors 2023 йилгача 20 хил янги электромобил ишлаб чиқаради

«Калашников медиа» сайтида аниқлик киритилишича, ҳозирда суперкар CV-1 ғояси  ИЖ-21252 «Комби» ретро автомобили кузовида ўз аксини топган. Унинг энг кам қуввати 220 кВт, юриш масофаси эса бир заряд билан  350 километрни ташкил этади.

«Калашников»нинг янги технологиясида асосий устунликлардан бири, қувватланиш элементини модулли бошқариш тизимидир. У ток кучини 2000А (келгусида 3000А) гача етказа олади.

Электрокар батареясининг сиғими 90 кВт/соат, бўлиб оғирлиги 50 килограмм ва у қувватни 1.2 мВт га чиқаришга имкон беради, дейилади мазкур материалда.  

ЎҚИНГ:Samsung электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаради

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!