Фақатгина бир кун, бир соат давомида: Mediapark’да realme 7i флагманини чегирмали нархларда харид қилинг!

  •   DiMaX
  •  1727
  •  12.01.2021 19:29

Фақатгина бир кун, бир соат давомида: Mediapark’да realme 7i флагманини чегирмали нархларда харид қилинг!

64 мегапикселли кучли камерага эга бўлган realme 7i флагманини Mediapark'да чегирмали нархда харид қилиш мумкин. Фақатгина бир кун, бир соат давомида!

realme ҳайратлантиришда давом этмоқда: атиги икки йил ичида компания сматфонларининг сотуви 50 миллиондан ошди. realme брендининг барча афзалликларига ўзингиз ишонч ҳосил қилишни истайсизми? Фақатгина 14 январ куни соат 17.00да Mediapark интернет дўконида янги realme 7i смартфонини чегирмали нархда харид қилиш имконияти мавжуд. Бундай нархни сиз бошқа жойдан топишингиз қийин! Чегирмали нарх 1 соатгача давом этади ва акциядаги маҳсулотлар тугашига қараб ундан олдинроқ тўхтатилиши ҳам мумкин.

Жаҳон бозорида тезкор суръатлар билан ўсаётган брендлардан бири янги йилнинг дастлабки кунларида Ўзбекистонда ўзининг янги флагманлари – realme 7i ва realme 7 тақдимотини ўтказди.

Янги смартфонларнинг асосий афзаллиги асосий объективи 64 Мп бўлган ҳайратланарли квадрокамерадир.

Ҳар икки янги смартфон ҳам қулай ишлаб чиқаришга эга. Уларнинг ҳар иккисидан фойдаланиш мароқли кечиши кафолатланган.

realme 7i Snapdragon 662 процессори ва 4 гигабайт оператив хотирага эга. realme 7 дунёдаги илк ўйин процессори MediaTek Helio G95'га эга. Севимли ўйинларни ўйнаш қулай, кунлик вазифаларни бажариш эса осон кечади.

realme 7i смартфони ўзининг 64 мегапикселли камераси билан ижод қилиш ва ўз иқтидорини намойиш этиш учун янги имкониятларни тақдим этади. Пейзаж, деталлар, портретлар, тунги фото ва автопортрет – суратга олишнинг исталган формати мавжуд. Смартфонда тунги фильтр бор. 16 мегапикселли олд камера рақамли стабилизация ва HDR функциясига эга. Бу эса аъло даражадаги селфи ва видео демакдир.

Асосий камера тўрт модулдан иборат:

  • 8 мегапикселли юқори кенг бурчакли объектив;
  • 2 мегапикселли макрообъектив;
  • 2 мегапикселли портрет объектив;
  • 64 мегапикселли асосий объектив.

realme 7 илк бор қулай ва арзон шаклда флагманларга хос сифатда суратга олиш имкониятини тақдим этади. Флагманларга хос сифат эса кенг бурчакли Quad-камера Sony 64 Мп'дир.

Ҳар икки флагман ҳам 5000 мАч'ли аккумулятор билан жиҳозланган. realme 7i батареяси кутиш режимида 34 кунгача ишлаши мумкин. realme 7 30 ваттли қувватда атиги 26 дақиқа ичида 50 фоизга қувватланади.

Смартфонларда экран янгиланишининг частотаси – 90 Гц. Дисплейдаги ҳар қандай ҳаракат кичик ёқимли ҳодиса сингари завқ бағишлайди.

Ўзбекистонда 7i смартфонини икки кўринишда – зумрад ва кўкиш қутб, 7 флагманини эса ойнаванд кўкиш ва ойнаванд кумуш рангларида топиш мумкин.

realme бренди илғор технологиялардан фойдаланишни истовчи, аммо нарх ҳақида ҳам ўйлайдиган ёш, ёрқин ва жасур инсонлар танлови бўлишга ҳаракат қилмоқда.

Мазкур смартфонлар сотуви бошланишидан аввал 14 январ куни соат 17.00да Mediapark онлайн дўконида узоқ кутилган realme 7i флагманини арзон нархда харид қилиш мумкин. Шаҳар дўконларида эса смартфонлар 15 январдан кейин сотувга чиқади.

Янгиликлар ҳақида батафсил ўқиб бориш учун:

Instagram: @realmeuzbekistan

Тelegram: t.me/uzrealme

Реклама ҳуқуқи асосида

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.