Фарғонада сохта авиакасса очиб, салкам 23 миллион сўмлик қалбаки билет сотган фирибгар қўлга олинди!

  •   DiMaX
  •  1852
  •  11.09.2018 14:01

Фарғонада сохта авиакасса очиб, салкам 23 миллион сўмлик қалбаки билет сотган фирибгар қўлга олинди!

Ҳужжатларни сохталаштириш ва фирибгарлик – кўп учраб турадиган жиноят турларидан ҳисобланади. Podrobno.uz нашри берган хабарга кўра, Фарғона шаҳрида бир «уддабурон» бу икки усулни ҳам бараварига қўллаган.

ЎҚИНГ: Фирибгарлар қармоғи. Пластик картадаги пулларингиз жойидами?

Маълум бўлишича, Фарғона шаҳрида Д. исмли фуқаро сохта авиакасса очган. У алдов йўли билан жами 22,9 миллион сўмлик қалбаки билет сотишга ҳам улгурган. Мазкур авиачипталарни у компьютер техникаси ёрдамида тайёрлаган экан.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Фарғона шаҳар бўлими ходимлари ноқонуний фаолият юритган ушбу шахсни аниқлашган. Қўлга олинган фирибгарга нисбатан жиноий иш очилган ва айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram’даги товламачилар: наманганлик админлар жиноят устида қўлга олинди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.