Фарғонада йўлкира ҳаққини тўлаш автоматлаштирилди

Фарғонада йўлкира ҳаққини тўлаш автоматлаштирилди

«TezCard» Фарғона шаҳридаги жамоат транспортида ҳам йўлкира ҳаққини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширди. Бу ҳақда нашримизга TezCard дастурчи-компанияси хабар қилди.

Ушбу лойиҳа Фарғона аҳлига ва меҳмонларига деярли барча оммавий транспорт йўналишларда замонавий ва қулай тўлов усулини тақдим қилади. Йўловчиларнинг қулайлиги учун йўлкира ҳаққини тўлаш жараёни максимал даражада соддалаштирилган: TezCard картасини махсус терминалга (валидаторга) теккизишнинг ўзи кифоя.

Шунингдек, автоматлаштирилган тизими ёрдамида йўловчилар билан ҳисоб-китоб қилиш вақти қисқаради, тўловлар йиғими кўтарилади,барча транзакцияларнинг шаффофлиги кўтарилади, статистика учун ахборот йиғиш имкони очилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «TezCard» шу йилнинг май ойида Самарқанддаги 33 та йўналишда жамоат транспортида йўл кирани нақд пулсиз тўлаш тизими жорий этган эди.

ЎҚИНГ: Тадбиркорлар фаолиятини текшириш электрон юритилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!