Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

  •   DiMaX
  •  1976
  •  12.04.2021 10:20

Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

Аввалроқ Ўзбекистонда дастурчилар қанча маош олиши эълон қилинган эди. Кўпинча дастурчилар, умуман ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари яхши маош олади, деган қараш мавжуд. Лекин аслида ҳамиша ва ҳамма ерда ҳам унақа бўлавермас экан.

ЎҚИНГ: Лазизбекнинг ҳикояси: Қандай қилиб 19 ёшда ойига $1000 дан кўп даромад топиш мумкин?

Фейсбук фойдаланувчиларидан бири Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базасида РАСМИЙ эълонларга қараб, қизиқ фактни аниқлаган. «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети томонидан эълон қилинган вакансияга кўра, Ахборот технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи лавозими учун ойлик маош миқдори 1 107 307 сўмни ташкил этар экан:

Тасаввур қиляпсизми, олий ўқув юртида, муҳим йўналишдаги бўлим бошлиғи учун шунақа маош таклиф этишяпти.

Энди эса Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан эълон қилинган мана бу вакансияларда таклиф этиладиган ойлик маошлар миқдорларига эътибор беринг:

Кўриб турганингиздек, Қоровул, Идиш ювувчи, Хизмат хоналари фарроши ва ҳатто Чой тарқатувчи лавозимларида ҳам АКТ мутахассисидан (тағин бўлим бошлиғидан!) икки баравардан ҳам ошиқ – 2 272 400 сўм ойлик маош берилар экан. Ишонмасангиз, ҳар бир лавозим номига жойланган ҳаволалар орқали ўтиб, ўша вакансияларни ўзингиз кўришингиз мумкин. Биттасининг саҳифасидан олинган скриншотни эса келтиряпмиз:

Хулласи калом, нима демоқчи эканимизни тушундингиз: агарки Ўзбекистон замон билан ҳамнафас тараққий этиш йўлини танлаган экан, бунда ҳақиқатан керакли мутахассисларнинг ишини муносиб баҳолаш ҳам зарур. Токи уларни ҳар томонлама рағбатлантириб бормас, юртимиз равнақи йўлида жон куйдириб ишлашларини таъминламас эканмиз, бирор ижобий натижага эришиш қийин.

ЎҚИНГ: Ойига 5 000 – 7 000 доллар даромад топаётган 23 ёшли дастурчи Сардор Исломов билан суҳбат

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.