ФАХ смартфонларни Россиянинг иловалари билан таъминлашни талаб қилмоқда

  •   Saroy
  •  586
  •  28.07.2018 10:16

ФАХ смартфонларни Россиянинг иловалари билан таъминлашни талаб қилмоқда

Россия Федераль антимонополь хизмати (ФАХ) ҳукуматга смартфон ва компьютер ишлаб чиқарувчиларига Россиянинг иловаларини ўрнатишни мажбурлаб қўйиш таклифи билан чиқди.  

«Коммерсантъ» нашрининг ёзишича, қонун 2019 йил апрелгача тайёрланиши керак. Қонунчилик лойиҳасини ишлаб чиқиш  учун Минкомсвязь масъул бўлади, унга  ФАХ ва  Роспотребнадзор ҳамкорлик қилади.

ЎҚИНГ:Мутахассислар энг хавфли смартфон иловаларини эълон қилишди

Қонун смартфонлар ва компьютерларга браузерлар, почта, аудиоплеерлар ва бошқа иловаларнинг миллий анологларини ўрнатишни  назарда тутади. Ташаббус ФАХ томонидан 2018-2020 йилларда рақобатни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” билан якуний босқичга чиқади.

Бундан ташқари, ФАХ раҳбариятининг фикрича, ишлаб чиқарувчилар хизмат кўрсатиш иловалардан ташқари, аввал ўрнатилган барча иловаларни тўлиқ ўчириб ташлаш имкониятини ҳам таъминлаши лозим.

ЎҚИНГ:Ҳаммасига ОС Android сабаб: Еврокомиссия Google’га 5 миллиард доллар жарима солди

 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.