Фазодан эшитилган тортишув мавжлари “вақт машинаси”ни яратишга сабаб бўлади

Фазодан эшитилган тортишув мавжлари “вақт машинаси”ни яратишга сабаб бўлади

 

16 июнь куни LIGO лойиҳасининг бир гуруҳ фалакиётшунос олимлари Ердан 1 миллиард ёруғлик йили узоқликда тўқнашган икки қора туйнукнинг тезкор ҳаракати оқибатида юзага келган овознинг детекторда қайд этилганини эълон қилишди. “Аср кашфиёти” сифатида баҳоланаётган гравитация тўлқинларининг овози ўтган асрда Эйнштейн башорат қилган “Тортишув қонуни”нинг тўғри эканини исботлайди.

Физикларнинг айтишича, бу мавжлар бири қуёшдан 36 марта, бошқаси 29 марта йирик бўлган, сониясига 250 маротаба бир-бирини айланиб чиқаётган 2 та қора туйнукдан тарқалган. Сўнгра улар бирлашиб, ҳажми 62 та қуёшга тенг келадиган масса ҳосил қилишган. Буларнинг барчаси Ер вақти билан сониянинг 5 дан 1 қисмига тенг вақтда содир бўлган.

Олимлар бу овозни бармоқларни пианинонинг энг паст овоз клавишларидан ўрта овозгача тезкор ҳаракатлантирганда чиқадиган овозга ўхшашини айтишмоқда.

Қора туйнуклар тарқатаётган тортишув мавжлари олимларга сайёрамизнинг ўтмишини ўрганишга хизмат қиладиган “вақт машинаси”ни яратишларига туртки бўлиши мумкин.

2020 йилда эълон қилиши кутилаётган eLISA лойиҳаси фазога 3 дона, бир-биридан оралиғи миллион километр бўлган сунъий йўлдошларни учиради. Бу ускуналар фазо кенгликларини ўрганиб, тўлқинларни янада аниқроқ тутишга ёрдам беради.

Вақт маконидан таралаётган, илк маротаба аниқланган тортишув тўлқинлари қора туйнук ва куйган юлдузлар томонидан тарқатилади ва улар инсониятнинг ўтмишга саёҳат қилишига ёрдам бериши мумкин.

Эйнштейн 1915 йилда “Тортишув назарияси”ни эълон қилганида моддият ва қора туйнукдан тарқалган юқори қувватнинг тўқнашуви Ернинг геометрик шаклланишига сабаб бўлганини баён қилган эди. Бу тўлқинлардан таралган қувват сайёраларни ҳаракатлантиради.