Фазовий жангли стратегия ўйинини 18 февралгача буткул ва бепул олиб қўйишга шошилинг!

  •   DiMaX
  •  441
  •  12.02.2021 14:29

Фазовий жангли стратегия ўйинини 18 февралгача буткул ва бепул олиб қўйишга шошилинг!

We Were Here ўйини ижодкорлари уни PlayStation 4 ҳамда PlayStation 5 консолларига, шунингдек компьютерларга 22 февралгача текинга тарқатишаётгани ҳақида ёзгандик. Epic Games эса ҳафта якунига келиб яна битта ўйинни бепул ва бир умрга олиб қўйиш имконини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Текинга берилаётган ўйин номи Halcyon 6: Starbase Commander бўлиб, моҳиятига кўра у стратегия ҳамда қадам-бақадам тактик RPG қоришмасидир. Унда воқеалар фантастик муҳитда бўлиб ўтади. Геймер бу ўйинда бир замонлар ташлаб кетилган Halcyon 6 номли қадимий фазовий станцияни тиклаши ва унинг ёрдамида ўзга сайёраликларнинг Ерга ҳужумини тўхтатиб қолиши керак бўлади.

Воқеалар давомида ўйинчи базани тиклаши ва бошқариши, хоналарни тозалаши, ресурслар тўплаши керак. Шунингдек, вақти-вақти билан ҳужум қилиб турувчи душманлар – қароқчилар ва келгиндиларга қарши кураш ҳам давом этади.

Halcyon 6: Starbase Commander ўйинини мана бу ҳавола орқали Epic Games Store онлайн дўконидан ёки ушбу сервиснинг расмий клиенти ёрдамида олиш мумкин. Унинг бепуллик даври 18 февралгача давом этади – шунгача олиб қўйсангиз, кейин уни исталган пайт бепул ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!