Fendi модалар уйи Polaroid ҳамкорлигида яратилган фотоаппаратини сотувга чиқарди

  •   DiMaX
  •  267
  •  22.05.2021 15:53

Fendi модалар уйи Polaroid ҳамкорлигида яратилган фотоаппаратини сотувга чиқарди

Италиянинг Fendi модалар уйи фотокамера ва оптика ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Polaroid компанияси билан ҳамкорликда Vintage Polaroid OneStep Close-Up 600 номли моделни тақдим этди. Ушбу камера Polaroid 600 плёнкасида ишлайди ва қўлда бошқарилувчи чақноққа эга, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: DxOMark тахтига – Xiaomi Mi 10 Pro ёнига атиги 48 МПлик камера билан ким чиқиб олди?

Шакли жиҳатидан қурилма 1990 йиллардаги оригинал камерани такрорлайди, бироқ корпуси иккиталик F ҳарфи шаклидаги турли рангларга эга Fendi монограммалари билан қопланган. Ушбу дизайнни Нью-йорклик рассом Сара Коулман ўйлаб топган: у монограмма нақшини худди «балиқ кўзи» объективи орқали суратга олгандай, ўзгартириб кўрсатган.

Камеранинг ўзи ҳар қандай вазиятда суратга олишни амалга ошира олмайди — Polaroid 600 плёнкасига «проявка» учун камроқ ёруғлик керак.

ЎҚИНГ: Prynt: смартфонингизни «полароид»га айлантиринг! (+видео)

Vintage Polaroid OneStep Close-Up 600 фотоаппаратига 120 сантиметрдан бошланувчи фокусли 110 миллиметрли объектив ўрнатилган ва у 60—120 сантиметр оралиғида макросуратга олишга мўлжалланган объективга эга.

Камерани Fendi сайти орқали онлайн томоша қилиш, бренднинг бутун дунёдаги дўконлари орқали 950 доллар эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Shrink Me – сурат сифатини сақлаганча ҳажмини кичрайтириб берувчи бепул сервис!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!