Февраль ойидаги энг яхши смартфонлар

  •   DiMaX
  •  2413
  •  01.03.2017 17:18

Февраль ойидаги энг яхши смартфонлар

Бу йилнинг февраль ойида аксарият ишлаб чиқарувчилар кўпгина янги смартфонларни тақдим этишди. Улардан айримлари кучли аккумуляторга эга ҳамёнбоп девайслар бўлса, яна бирлари кучли камера ва дисплейга эга флагманлар…

Янги қурилмаларнинг аксарияти ҳар йили Барселонада ташкил этилаётган анъанавий Mobile World Congress кўргазмасида тақдим этилди. Аммо жуда қизиқарли моделларнинг кўпчилиги мартда ёки ундан кейин оммавий ишлаб чиқарилади. Аммо ҳозирча уларнинг хусусиятлари билан танишиб турсак ҳам бўлаверади, балки шу маълумотлар асосида мана шу смартфонлардан бирини танлаб, кейинчалик харид қиларсиз…

Meizu M5s

Meizu аввалдан ҳам яхши бўлган M5 смартфонининг янгиланган версияси – M5s моделини тақдим этди. Ташқи кўринишидан у олдинги «аждоди»дан унча фарқ қилмайди, лекин биргина металл корпус ва бармоқ изи сканери ҳам катта янгилик.

Хусусиятлари:

  • 1280×720 пикселли 5,2 дюймли дисплей;
  • саккиз ядроли MediaTek MT6753 процессори;
  • 3 ГБ тезкор ва 16/32 ГБ доимий хотира;
  • 128 ГБгача microSD карта ўрнатиш мумкин;
  • асосий камера 13 МП, олд камера 5 МП;
  • mTouch бармоқ изи сканери;
  • 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Flyme OS 6.0.

BLU Tank Xtreme 5.0

Февралнинг ўртасида BLU Products компанияси мустаҳкам корпусга эга, аммо ҳамёнбоп Tank Xtreme 5.0 смартфонини тақдим этди. Қурилма IP65 стандартига кўра намлик ва чанг киришидан ҳимояланган. Шунингдек, у зарбаларга ҳам чидамли.

Хусусиятлари:

  • 1280×720 пикселли 5 дюймли дисплей;
  • тўрт ядроли MediaTek MT6580 процессори;
  • 1 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий хотира;
  • 64 ГБгача microSD карта ўрнатиш мумкин;
  • асосий ва олд камералари 5 МПлик;
  • Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.0, GPS;
  • 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 6.0 Marshmallow.

Huawei Honor V9

Ойнинг якунига келиб Huawei компанияси Honor V9 смартфонини чиқарди. Бу гаджет «юраги» бақувватлиги, корпуси юпқалиги ва иккиланган камера ёрдамида 3D-фотосуратлар олиши билан аҳамиятли.

Хусусиятлари:

  • 2560×1440 пикселли 5,7 дюймли дисплей;
  • саккиз ядроли Kirin 960 процессори;
  • 4/6 ГБ тезкор хотира ва 64/128 ГБ флеш-хотира;
  • асосий камера 12 МП, олд камера 5 МП;
  • LTE, иккита сим-карта, Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), Bluetooth 4.2, GPS ва ГЛОНАСС;
  • 4000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.0 Nougat.

Nokia 5

HMD Global компанияси MWC 2017 тадбирида Nokia брендли учта моделни намойиш этди. Булар Nokia 5, Nokia 3 ва Nokia 6 бўлиб, жорий йилнинг иккинчи кварталидан сотувга чиқарилади. Улар орасида нарх ва хусусиятлари мувофиқлиги бўйича Nokia 5 яққол ажралиб турибди.

Хусусиятлари:

  • 1280×720 пикселли 5,2 дюймли дисплей;
  • саккиз ядроли Snapdragon 430 процессори;
  • 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира;
  • 128 ГБгача microSD карта ўрнатиш мумкин;
  • асосий камера 13 МП, олд камера 8 МП;
  • LTE, NFC, иккита сим-карта, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.1, GPS, ГЛОНАСС;
  • 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.1.

Motorola Moto G5 Plus

MWC 2017 кўргазмасида Lenovo иккита янги смартфон – Motorola Moto G5 ҳамда G5 Plus моделларини тақдим қилди. Булардан иккинчиси нарх ва хусусият уйғунлигига кўра эътиборга лойиқ.

Хусусиятлари:

  • 1920×1080 пикселли 5,2 дюймли IPS-дисплей;
  • саккиз ядроли Snapdragon 625 процессори;
  • 2/3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира;
  • 128 ГБгача microSD карта ўрнатиш мумкин;
  • асосий камера 12 МП, олд камера 5 МП;
  • LTE, иккита сим-карта, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS, ГЛОНАСС;
  • 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.0 Nougat.

Huawei P10 Plus

Huawei компанияси Барселонада P10 ва P10 Plus смартфонларини намойиш этди, уларга Leica камералари ўрнатилган. Plus версияси диққатга сазовор.

Хусусиятлари:

  • 2560×1440 пикселли 5,5 дюймли дисплей;
  • саккиз ядроли Kirin 960 процессори;
  • 4/6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотира;
  • 256 ГБгача microSD карта ўрнатиш мумкин;
  • асосий қўш камера: 20+12 МП, олд камера 8 МП;
  • LTE, иккита сим-карта, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS, ГЛОНАСС;
  • 3750 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.0 Nougat.

LG G6

 Кўргазмада энг кўп эътиборни жалб этган смартфонлардан бири LG G6 флагмани бўлди. Кучли дисплей ва ажойиб камерага эга бўлган бу бақувват қурилма март ойининг ўрталарида савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Хусусиятлари:

  • 2880×1440 пикселли 5,7 дюймли дисплей;
  • Snapdragon 821 процессори;
  • 4/6 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира;
  • 2 ТБгача microSD карта ўрнатиш мумкин;
  • асосий қўш камера: 13+13 МП, олд камера 5 МП;
  • LTE, NFC, иккита сим-карта, Wi-Fi (802.11 b/g/n/ac), Bluetooth 4.2, GPS;
  • 3300 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.1.

Sony Xperia XZ Premium

Sony бу гал шунақа жиддий хусусиятларга эга смартфон чиқаришга қарор қилдики, бу параметрлардан айримлари бунгача бирорта мобил қурилмада учрамаган. Компания асосий эътиборни дисплей ва камерага қаратган. Масалан, Sony Xperia XZ Premium сониясига 960 кадр тезликда ва 720p сифатида видео суратга ола билади.

Хусусиятлари:

  • 3840×2160 пикселли 5,5 дюймли HDR-дисплей;
  • саккиз ядроли Snapdragon 835 процессори;
  • 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира;
  • 256 ГБгача microSD карта ўрнатиш мумкин;
  • асосий камера 19 МП, олд камера 13 МП;
  • LTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 5.0, GPS ва ГЛОНАСС;
  • 3230 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.1.

Sony Xperia XA1 Ultra

MWC 2017 кўргазмасида Sony яна бир қизиқ смартфонини намойиш этди. Xperia XA1 Ultra – етарлича қувватли ядрога ва яхши камерага эга девайс.

Хусусиятлари:

  • 1920×1080 пикселли 6 дюймли IPS-дисплей;
  • саккиз ядроли Helio P20 процессори;
  • 4 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира;
  • 256 ГБгача microSD карта ўрнатиш мумкин;
  • асосий камера 23 МП, олд камера 16 МП;
  • LTE, иккита сим-карта, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n/ac), Bluetooth 4.2, GPS ва ГЛОНАСС;
  • 2700 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.0 Nougat, EMUI 5 қобиғида.

Сайтимизни кузатиб боринг – бу ва бошқа қурилмалар ҳақидаги янгиликлар билан навбатдаги мақолаларимизда танишасиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.