Фейкларга алданманг: Тошкент кўчаларидаги уч оёқли камералар нималарни кузатмоқда?

  •   DiMaX
  •  1128
  •  11.12.2020 13:13

Фейкларга алданманг: Тошкент кўчаларидаги уч оёқли камералар нималарни кузатмоқда?

Кейинги кунларда пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари турли чорраҳаларда, катта йўл бўйларида уч оёқли кўчма камераларга кўзлари тушган бўлса керак. Шулар сабабли ижтимоий тармоқларда «Пойтахтимиз катта чорраҳаларида айрим бир фуқаролар камералардан фойдаланиб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаб ЙҲХБга юборишмоқда», деган маълумотлар тарқалди.

ЎҚИНГ: Энди тадбиркорлар ҳам йўлларга камера ва радарлар ўрнатиши мумкин бўлади

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси тармоқларда тарқалган бундай нотўғри маълумотларга ишонмаслигингизни сўраб баёнот берган ва унда шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «ТОШКЕНТ ШАҲАР ЙЎЛОВЧИ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ги 157-сонли қарорига мувофиқ, пойтахт кўчаларида йўловчилар ва транспорт воситалари оқимини ўрганишни назарда тутувчи «Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасининг бош режаси»ни ишлаб чиқиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан, ходимлар томонидан катта чоррахаларда транспорт воситалари ҳисоби юритилмоқда ҳамда йўловчилар сони аниқланиб борилмоқда. Буни амалга ошириш учун, кўчма камералардан фойдаланилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тадқиқот ишларида фойдаланилаётган камералар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини аниқлашга мўлжалланмаган.

Шу сабабдан, пойтахт кўчаларида ўтказилаётган тадқиқот ишлари тўғрисида интернет тармоқларида тарқалган нотўғри маълумотларга ишонмаслигингизни сўраб қоламиз!

ЎҚИНГ: Атиги 8 доллардан сотилаётган «видеокузатув камераси»нинг сири нимада?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.