FIFA 17 футбол симуляторининг демо-версияси чиқарилади

FIFA 17 футбол симуляторининг демо-версияси чиқарилади

FIFA 17 футбол симуляторининг етакчи продюсери Гаррет Ридернинг эълон қилишича, ўйиннинг демо версиясини 13-сентябрдан бошлаб синаб кўриш мумкин.

Konami компанияси PES 2017 симуляторининг демо-версиясини аллақачон тақдим этиб бўлган, бироқ EA Sports ҳалигача янги версияга кирадиган элементлар ҳақида маълумот бермаган.

Баъзи маълумотларга қараганда, компания Gamescom 2016 кўргазмасига олиб келган ўйин симуляторини намойиш қилиши ҳам мумкин. Агар ушбу ахборот тўғри бўлса, унда ўйинда янги 3 стадион пайдо бўлади: “Стэмфорд Бридж”, япон шаҳри Суйтадаги стадион ва “Сенчури Линк-филд”. Шунингдек, 11 та футбол жамоаси ҳам ўйиндан ўрин эгаллайди:

  • “Реал Мадрид”
  • “Манчестер Юнайтед”
  • “Челси”
  • “Олимпик Лион”
  • “Пари Сен-Жермен”
  • “Сиэтл Саундерс”
  • “УАНЛ Тигрес”
  • “Бавария”
  • “Гамба Осака”
  • “Интер”
  • “Ювентус”

Аммо ҳозиргача ўйин қайси платформада ишлаши ҳақида маълумот келтирилмаган. Бироқ ўйин  аввал Xbox One, PlayStation 4 ва компьютер учун чиқарилиши тахмин қилинмоқда.  FIFA 17 симуляторининг жаҳон премьераси 29-сентябр санасига режалаштирилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!