FIFA 20 ўйинининг тақдимот куни ва биринчи видеотизери эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  1265
  •  08.06.2019 16:17

FIFA 20 ўйинининг тақдимот куни ва биринчи видеотизери эълон қилинди!

Electronic Arts корпорацияси футбол мухлислари орасида айниқса оммабоп бўлган ўйиннинг кейинги – FIFA 20 талқинини эълон қилди. Twitter тармоғидаги EA Sports FIFA расмий саҳифасида маълум қилинишича, унинг релизи 27 сентябрда бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова

Компания мазкур постида FIFA 20 тақдимотини онлайн томоша қилишга ҳам таклиф этган. Унда интернет орқали тўғридан-тўғри эфирда янги ўйиннинг барча тафсилотларини ошкор этишади.

Electronic Arts футбол симулятори бўлган мазкур ўйинлар сериясининг янги авлодига бағишланган видеотизерини реал ҳаётдан олинган лавҳалар билан бойитган. Унда дунёнинг турли бурчакларидан кишилар виртуал ўйингоҳга шошаётганлари акс эттирилган.

Шунингдек, роликда инглизча «V» ҳарфига ҳам кўзимиз тушади. Кузатувчилар фикрига кўра, бу – ўйинда «5 га 5» режими ҳам мавжудлигига ишора бўлиши мумкин. Тизерда FIFA 20 симуляторининг компьютер, PS4 ҳамда Xbox One платформаларига мўлжалланганлиги ҳам айтиб ўтилган.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?