«Фикрларни ўқишга» қодир қулоқчин яратилди

  •   DiMaX
  •  398
  •  01.05.2021 17:51

«Фикрларни ўқишга» қодир қулоқчин яратилди

Neurable нейротехнологик компанияси фойдаланувчининг диққати пасайганда шовқин сўндириш функциясини кучайтириш ёки мустақил танаффус қилиш имкониятига эга наушникни тақдим этди. Enten номини олган наушник испанчадан «тушунмоқ» дея таржима қилинади, деб хабар беради Daryo.

ЎҚИНГ: Атиги 10 доллардан «Хитойча AirPods Max» сотувга чиқди

Қурилма оддий наушник кўринишида бўлиб, унга фойдаланувчи миясидаги нейронларнинг электр сигналларини кузатувчи датчиклар ўрнатилган. У дастурий таъминот алгоритмларидан фойдаланадиган дастур ёрдамида ишлаб, концентрация вақтида ёки чалғигандаги мия тўлқинларини таний олади. Ишлаш принципи мобил ЭКГники каби.

Агар таҳлил вақтида тизим фойдаланувчи танг ҳолатда эканлигини аниқласа, қурилма тинчлантирувчи оқ шовқинни ёқади ёки ҳатто танаффус қилишни тавсия этади.

Neurable бош директори ва нейробиология соҳасидаги фан доктори Рамзес Алкайднинг маълум қилишича, «фикрларни ўқий оладиган гарнитура»ни яратишга уни автоҳалокатда оёғидан айрилиб, ўрнига протез ясаган амакиси илҳомлантирган.

«Муҳандислик ихтирочилари инсоннинг мобиллиги ва унинг ҳолатини нақадар яхшилаши мумкинлигидан ҳайратда эдим», — дейди Алкайд. Шунингдек, у инсонларнинг кўплаб муаммоларини «бошқарув маркази» — мия билан ишлаш орқали ҳал этиш мумкинлигига эътибор қаратган.

Келажакда қурилма бошқа омиллар, масалан, нотинч ўтириши, сув ичиши ва кулиши орқали инсоннинг ҳолатини аниқлай олади. Ушбу маълумотлар асосида наушниклар плейлистга мустақил мусиқани танлай олади.

Ҳозирда Enten қулоқчинини 279 долларга буюртма қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборгга айлантирган маймун ФИКР КУЧИ БИЛАН компьютерда ўйин ўйнамоқда! (+«жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!