Фикрларни узатиш учун тармоқ яратилди: BrainNet’дан кучли юриш

  •   Saroy
  •  450
  •  02.10.2018 12:12

Фикрларни узатиш учун тармоқ яратилди: BrainNet’дан кучли юриш

Вашингтон университети лабораториясида учта кўнгилли иштирокида ноёб тажриба ўтказилди. Мия импулсини транскраниаль стимуляция ускуналар билан билан мослаштирадиган датчик-регистраторлар (мия суяги тўсиғидан ўта оладиган) олимларга бевосита миядаги сигналларни транслация қилиш имконини берди.   Қурилманинг тажриба нусхаси бундан уч йил аввал экспериментал телепатик викторинасида икки нафар ўйинчида амалга оширилган.

Кейинги босқичда  «телепатлар» давраси кенгайтирилди. Бошқа-бошқа хоналарда турган BrainNet тармоғи иштирокчилари «Тетрис» тамойилидаги биргаликдаги ўйинда ўзаро ҳамкорлик қилишди», яъни  иккитаси  экраннинг фақат пастки қисмини кўриб туришди, битта ўйинчи эса устки қисмини. Бунда фақат тармоқдаги ҳамкасб ҳаёлан унга шаклни қандай буриш, тушириш ва жойлаштиришни айтиб туради. Агар бошқарувчиларнинг бири ёниб-ўчиш оралиғи 15 герцли бўлган чироққа қараса, демак бу шаклни буриш вақти келганини англатади. Агар бошқасига, яъни 17 герцлига қараса буриш керак эмас эди, дегани бўлади.  

ЎҚИНГ:Фикр кучи орқали мулоқот қилишни қачон бошлаймиз?

Мия ҳар сафар тегишлича 15 ёки 17 герцли частотасига нурли сигнал қайтаради. Тизим қайтадан сигнални рақамлайди ва жамоа ўйинчисига узатади. Магнитли рағбатлантириш қурилмаси мияга чақноқ образида йўналтиради. Агар узатиш юз бермаса, бу шаклни айлантириш талаб этилмайди, деганидир.

Ўйинчи-манипуляторлар буйруқнинг бажарилишини онлайн-тартибда назорат қилиши мумкин ва зарур бўлганда уларни такрорлайди. Олимларнинг таъкидлашича, яқин орада шунга ўхшаш «булутли» суҳбатлар бутун сайёрамизни бирлаштириши мумкин.

ЎҚИНГ:Ўрнига нима келади: яқинда смартфонлар ҳам йўқолармиш

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!