“Fin Tech Abu Dhabi” танловида Ўзбекистон жамоаси ғолиб бўлди!

“Fin Tech Abu Dhabi” танловида Ўзбекистон жамоаси ғолиб бўлди!

2019-йил 21-октябрдан 23-октябргача Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида бутун дунё бўйлаб 5000 дан ортиқ сармоядор ва инноваторларни тўплаган энг йирик халқаро стартап фестивалларидан бири – MENA FinTech фестивали бўлиб ўтди.

Бу йил IT-Park томонидан ўтказилган Unbound Tashken саралаш босқичи туфайли, танловда биринчи марта Ўзбекистоннинг Нодир Бадриддинов бошчилигидаги “Mayasoft Ltd” (тўлов карталарининг барча турларидан тўловларни исталган усулда – контакт ва контактсиз чип ёки магнит тасма орқали қабул қилиш имконини берувчи PoS мобил терминали) жамоаси иштирок этди.

ЎҚИНГ: AKT vaziri Alibaba bilan hamkorlik istiqbollarini muhokama qildi

“Mayasoft Ltd” лойиҳаси нафақат катта қизиқиш билан кутиб олинди, балки “EMERGING MARKETS FINTECH” (ривожланаётган Fintex бозори) номинацияси ғолиби ҳам бўлди.

“Бу кўлами ва ташкил этилиши жиҳатидан таасуротларга бой тадбирдир, чунки унда дунёнинг турли мамлакатларидаги стартап лойиҳаларига қизиқиш билдирган деярли барча томонлар иштирок этади. Танловда жами 50 та лойиҳа иштирок этди. Ҳакамлар бизни учта асосий мезон: янгилик, самарадорлик ва таъсирлилик бўйича баҳоладилар. Биз ҳали ҳам ғалаба қозонганимиздан кучли ҳаяжондамиз ва бўлғуси стартап асосчиларига ўзларига ишонишлари кераклигини ва шунда ҳаммаси яхши бўлишини таъкидламоқчимиз!” – деди, “Mayasoft Ltd” жамоаси сардори Нодир Бадриддинов.

Эслатиб ўтамиз, “FinTech Abu Dhabi” халқаро стартап танлови молиявий технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни тўплайди, финалда эса, 50 та энг яхши жамоа ва бутун дунё бўйича 5000 дан ортиқ сармоядорлар ва меҳмонлар иштирок этади.

ЎҚИНГ: IT Park va Ucell hamkorligida Boot Camp bo‘lib o‘tdi