Finbold рейтинги: 5G-смартфонлар бозорида кутилмаган лидер!

  •   DiMaX
  •  485
  •  13.03.2021 14:58

Finbold рейтинги: 5G-смартфонлар бозорида кутилмаган лидер!

Huawei компанияси фаол 5G-қурилмалар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Finbold агентлиги тадқиқотига таяниб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Маълумот берилишича, 2020 йилнинг 4-чорагида 5G бозорида Huawei улуши 26,9 фоизни ташкил этган. Иккинчи ўринни 25,1 фоизлик ҳисса билан Samsung эгаллади. Юқори учликни 19,5 фоиз улуш билан Apple якунлаган. Кейинги ўринларда Хитойнинг Vivo ва Honor компаниялари эгаллади. Уларнинг бозордаги улуши мос равишда 11,8 ва 6,9 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, мутахассислар Huawei ва Samsung компанияларини таққослашди. Охирги чорак натижаларига кўра, Корея компанияси рақобатчисини ортда қолдирган – масалан, ноябрда бешинчи авлод тармоқларида корейсларнинг 44,9 ва хитойларнинг 8,6 фоиз қурилмаси рўйхатга олинган.

Қайд этилишича, АҚШ санкцияларига қарамасдан, Huawei кўплаб буюртмаларга эга ва 5G инфратузилмасини фаол ривожлантирмоқда.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!