Фирибгарларнинг ишини Telegram осонлаштирди!

  •   DiMaX
  •  750
  •  08.02.2021 16:04

Фирибгарларнинг ишини Telegram осонлаштирди!

Telegram’да чиқувчи қўнғироқ рақамлари ва қўнғироқ қилувчининг овозини ўзгартирадиган бот пайдо бўлди. Бот яратувчилари бу хизматни жуда қонуний деб ҳисоблашади, аммо фирибгарлар учун бу жуда фойдали бўлиши мумкин, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

Хизмат пуллик эканлигини белгилаб ўтиш жоиз. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, бот абонентнинг телефон рақамини ва қўнғироқ пайтида суҳбатдош кўриши керак бўлган рақамларнинг комбинациясини киритишни таклиф қилади.

Фирибгарлар қўнғироқ қилишлари ва ўзларини жабрланувчининг қариндоши сифатида таништиришлари хавфи мавжуд ва агар кирувчи рақам контактлар рўйхатида сақланса, унинг телефонида сақланган исм кўрсатилади.

Аввалроқ эса Telegram платформасида Facebook фойдаланувчилари 500 миллион телефон рақамлари маълумотлар базаси бўлган бот пайдо бўлганлиги ҳақида маълумотлар чиққан эди.

ЎҚИНГ: «Сардобада жабр кўрганларга» деб Telegram орқали пул йиғиб, Сурияга жўнатган «жиҳодчилар» қўлга олинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!