Fitbit Ionic Watch инновацион соати тақдим қилинди

Fitbit Ionic Watch инновацион соати тақдим қилинди

Фитнес ва спорт трекерлари билан яхши танилган Fitbit компанияси Ionic Watch "ақлли соат"ини тақдим қилди. Ишлаб чиқарувчининг фикрига кўра, бу айни пайтда жаҳоннинг кенг имкониятли "1-рақамли" смартвочи. У контактсиз тўловларни амалга ошира олиши, қон таркибини таҳлил қила олиши билан ўзига хос. 

Fitbit Ionic Watch гаджети акселерометр, ҳаракат датчиги, PurePulse юрак ритмининг оптик монитори, GPS, NFC (контактсиз транзакциялар учун) чипи ва қоннинг кислородга тўйинганини аниқлайдиган SpO2 датчиклари билан таъминланган.

Соатдаги NFC модули ва Fitbit Pay иловаси ёрдамида тўловларни контактсиз амалга ошириш мумкин. Чарм бандли соатнинг корпуси сувдан ҳимоялангани учун соатдаги монитор сувдаги машғулотларни назорат қилишда ҳам қўл келади. У билан бирга 50 метргача чуқурликдаги сув тубига тушиш мумкин. Fitbit Ionic Watch'да мусиқа учун 2.5 гигабайтли хотира ҳам бор.

Шунингдек, "ақлли соат" Pandora мусиқий хизмати, Accuweather об-ҳаво маълумотлари, Starbucks каби иловалар, FitStar шахсий тренери каби машқ қилишга мўлжалланган иловалар билан таъминланган.

Гаджетнинг тўлиқ қуввати фаол фойдаланганда 4 кундан 7 кунгача  етиши мумкин. Унинг жиҳатлари билан танишинг:

Рангли дисплей: 1.42 дюйм, 348 x 250 пикселли, Sapphire Glass шишаси билан ҳимояланган;

Мослиги: Android ва iOS тизимидаги қурилмалар билан ишлайди;

Алоқа имкониятлари: WiFi, Bluetooth 4.0, NFC, GLONASS, GPS;

Сенсорлари: 3 ўқли гироскоп, 3 ўқли акселерометр, юракни назорат қилиш трекери, қондаги кислородни назорат қилувчи трекер, альтиметр, ёруғлик датчиги, вибрация сенсори.

Нарх - наво

Октябрдан бошлаб сотувга чиқадиган Fitbit Ionic Watch'нинг 299.95 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши маълум қилинган. Шунингдек, алмаштириб тақишга мўлжалланган бандларни 30-60 АҚШ долларидан харид қилиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!