Fitbit Versa Lite – тўлақонли операцион тизимга эга энг арзон «ақлли» соат намойиш қилинди

  •   DiMaX
  •  806
  •  07.03.2019 15:48

Fitbit Versa Lite – тўлақонли операцион тизимга эга энг арзон «ақлли» соат намойиш қилинди

Тақилувчи гаджетлари билан танилган Fitbit компанияси кеча бирйўла тўртта девайс тақдим этди. Булар – Versa Lite смарт-соати, Ace 2 болалар фитнес-трекери ҳамда Inspire ва Inspire HR «ақлли» билагузукларидир.

ЎҚИНГ: Nubia Alpha тақдим этилди – билакка тақилувчи соат-смартфон (+видео)

Булардан охирги иккитаси январдаёқ фақат корпоратив мижозлар учун тақдим этилган эди, энди эса Inspire ҳамда Inspire HR моделларини тегишлича 70 ва 100 доллар эвазига барча хоҳловчилар олиши мумкин бўлди. Ace 2 болалар фитнес-трекери эса одатий функцияларга эга, шу боис фақат Versa Lite ҳақида алоҳида тўхталиб ўтсак арзийди.

Номидан ҳам англаганингиздек, бу – Fitbit’нинг энг оммабоп, 200 долларлик Versa смарт-соатининг «енгиллаштирилган» версиясидир. Versa Lite айни дамда бозордаги барча «ақлли» соатлар орасида энг арзонидир – атиги яъни 160 доллар туради. Шунга қарамасдан, у тўлақонли операцион тизимга эга ва чет иловаларни ўрнатиш имкони мавжуд.

«Катта» версиясидан фарқли равишда, Versa Lite айрим функциялардан маҳрум этилган. Жумладан, унинг барометри йўқ, қаватларни санай олмайди, жисмоний машқлар мобайнида ёрдамни акс эттира олмайди, ва ички хотирасидан мусиқа янграта олмайди. Шунингдек, унда Fitbit Pay функцияси ва иккита моддий тугмачаси йўқ. Бироқ аксарият фойдаланувчилар учун юқоридагилар унча муҳим эмас, шу боис «енгил» смарт-соат ҳам талабгир бўлиши кутилмоқда.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 570 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли смарт-соатларни сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy Watch Active – қон босимини ҳам ўлчовчи смарт-соат тақдим этилди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!